TOP 10
Ҳалол яшаш ҳам ибодатдир
963 Bender
Ҳалол яшаш ҳам ибодатдир

Ҳалол яшаш ҳам ибодатдир.
Оллоҳ таоло инсон фарзандини илм, нутқ ва ақл билан барча махлуқотдан афзал қилиб уларнинг барчасини одам қўлига мусаххар қилиб қўйди ва инсонларнинг орасида доим сулҳу салоҳ барқарор бўлмоғи учун ҳаққу ҳуқуқлар жорий қилди. Ҳуқуқларга риоя қилмоқ учун барчани ҳалол касб қилиб кун кечришга буюрди. Бас бир касб билан машғул бўлиб, унинг ҳуқуқларига риоя қилган кишилар абадий саодатга эришадилар. Чунки касбнинг илмини билиб унга амал қилиш, инсонларнинг орасида меҳр-муҳаббат ва сулҳу хотиржамлик-ни қарор топишига сабаб бўлади.
Маълумки, инсон ҳаётининг аксар қисми молиявий муомала ва шунга доир муаммолар таъсирида ўтади. Шунинг учун агар молиявий муомала, олди-бердилар йўлга қўйилиб, зарурий қоидалар ишлаб чиқилмаса эди, турмуш қийинлашиб, одамлар орасида келишмовчиликлар кўпайиб кетган бўларди. Шунинг учун Оллоҳ таоло одамлар фисқу фужурга берилиб кетмасликлари шунингдек, уларни ягона Аллоҳга ибодат қилишлик, адолат, ҳалоллик-поклик, ораларидаги ҳуқуқларга риоя қилиш каби ишларни амалга оширишлари учун ҳар бир даврга хос Пайғамбарлар юбориб турди.
Қуръони каримнинг бир неча оятлари жумладан «Исроъ» сурасининг 35 «Арраҳмон» сурасиниг чи, «Мутаффифийн» сурасининг 1,2,3 ҳамда «Ҳуд» сурасининг 84,85,86 оятларида савдо-сотиқдаги ҳалоллик, тарози ва ўлчовлардан уриб қолмаслик мусулмонлар ахлоқининг ажралмас қисми эканига эътибор қаратилади ва харидор ҳақига хиёнат қилиш оғир яъни катта гуноҳлардан экани таъкидланади, тарози ва ўлчовдан уриб қолувчиларга нисбатан дунёда пулу молларидан барака кетиши охиратда эса оғир азоблар борлиги такидланади.
Ибни Аббос(разияллоҳу анҳу) ривоят қилишларича Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) Мадинаи мунавварага келганлрига Мадиналиклар ўлчов ва тарозидан уриб олишга одат қилган эканлар.Шунда Оллоҳ таоло «Мутаффифийн» (Тарози ва ўлчовдан уриб қолувчилар) маънодаги сурани нозил қилиб унда қуйидагича маълумот берди: «(Савдо-сотиқда ўлчов ва тарозидан) уриб қолувчи кимсалар ҳолига вой! Улар одамлардан (бирор нарсани) ўлчаб олган вақтларида тўла қилиб оладиган, уларга ўлчаб ёки тортиб берган вақтларида эса уриб қоладиган кимсалардир.
Мазкур оятнинг тафсирида «Тафсири Кашшоф»да қуйидаги маълумотни келтирилган: Пайғамбаримиз(алайҳиссалом) мазкур оятни одамларга ўқиб бергандан сўнг дедилар: «Эй одамлар билиб қўйингларки, номақбул амаллар баъзи-бир офатни келишига сабаб бўлади. Қайси бир қавмки, аҳдини бузса (ваъдага вафо қилмаса) Оллоҳтаоло уларнинг устига бир душманни мусаллат қилиб қўяди. Оллоҳтаолонинг амру ҳукмига итоат қилмаган қавмга фақирлик ва мўҳтожлик кўпаяди. Зино ва фоҳишалик зоҳир (ошкора) бўлиб қолса ногаҳон(кутилмаган ўлум кўпяди. Агар ўлчов ва тарозига хиёнат қилинса (халқнинг ризқи бўлган) ўсумликлар манн қилинади ва бу иш неча йил давом қилади. Закотларини бермай қолган қавм учун ёғингарчилик бўлмайди.
Шуни ҳам такидлаб ўтмоқ лозимки, Оллоҳ таолонинг барча амру-наҳйлари банданинг фойдаси учун бўлиб ҳикматдан холи эмас. Хабарларга келишича бир бировимизнинг ҳуқуқларимизга хиёнат қилишимиз сабабидан нафақат ўзимизнинг хонадонимиздан барака кўтарилади, балки жамият учун ҳам турли офатлар жумладан ёғингарчиликлар камайиб, қурғоқчилик, озуқа танқислиги ҳамда халқ устига турли офатлар вужудга келиши мумкин бўлади.
Ризқ масмаласига келадиган бўлсак билмоқ керакки ризқ азалийдир. Банда эса бир сабабдир. Агар банда пок ният билан қасд қилса унинг ризқи ўзи ўйламаган жойдан келиб туради. Хусусан тижоратни касб қилган кишилар ялғон сўз, фирибгарлик, молини ўтказмоқ учун қасам ичмоқликдир (агарчанд рост бўлса ҳам) доим ўзларин тийилишлари лозим. Бу борада ҳадиси шарифда бундай дейилган: «Ким фирибгарлик қилса, бас,у биз(умматим)дан эмас».
Имом Бухорий(раҳимаҳуллоҳ)дан қасам ҳақида ривоят қилган ҳадисда эса: «Қасам молнинг бозорини чаққон қилад, аммо баракани кеткизади» дейилган. Аммо тақволи ва ростгўй тожир ҳақида Имом термизй(раҳимаҳуллоҳ)дан қуйидаги ҳадиси шариф ривоят қилинган: «Ростгўй ,омонатдор тижоратчи (жаннатда) пайғамбарлар, сиддиқлар ва шуҳадолар билан бирга бўлади».деилган. Шунинг учун мазкур ҳадиси шарифдаги ваъдалардан насибадор бўлмоқ учун ризқимизни оз бўлса ҳам ҳалолдан касб қилиб топишга ҳаракат қилмоғимиз лозим бўлади.
Мўҳтарам юртдошлар мазкур қисса ва ҳикоялардан ибрат олиб, ҳалол касб танлаб уни нопок ва ҳатто шубҳали нарсалардан сақлайлик. Оила ва фарзандларимизни оз бўлса ҳам ҳалол ризқ топиб беришга ҳаракат қилайлик. Зеро барака ҳалоликда экани ҳамда дунё ва охират саодатига эришишнинг асоси омили покликда эканлигини асло унутмайлик. Мустақиллик биз учун ғаниматдир. Унинг қадрига етиб фарзанларимиз қалбига Ватан, миллат, динимиз севгисини сигдиришимиз, уларни ҳалол касб қиладиган, қаноатли, ношукрликдан йироқ, аждодлар юзини ёруғ қиладиган, ҳеж кимдан кам бўлмайдиган олижаноб бўлиб вояга етишларини узимҲалол яшаш ҳам ибодатдиризди бош вазифаларимиздан деб билмоғимиз даркор. Зеро ибодат нафақат намозу рўзадан иборатдур, балки пок ният билан ҳалол касб қилиб оила ва фарзандларни ризқига сабаб бўлиш, улуғ ибодатлардан ҳисобланишини ҳам унутмайлик. Чунки, «Аёлингни оғзига қўйган бир луқмага ҳам сен учун садақа ёзилади» дебдурлар Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва салам).
Мазкур мавзў ҳақида агар ёзаверсак мақола китобга айланиб қолиши муқаррардир. Фиросатли ва зирак ўқувчига тақво қилмоқ учун Қуръони Карим ва ҳадиси шарифлардан келтирилган ушбу далиллар кифоя қилмоғи даркор.


Сариосиё тумани «Хожа Алоуддин Аттор»
жомеъ масжиди имом хатиби Ф. Кароматуллоҳ
.
скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State