TOP 10
Ўзбекистонда терроризм хавфини олдини олиш масалалари
1378 Bender
Ўзбекистонда терроризм хавфини олдини олиш масалалари

Ўзбекистонда терроризм хавфини олдини олиш масалалари
Терроризм тарихий жиҳатдан пайдо бўлган дастлабки даврларданоқ ўз олдига қўйган мақсад ва вазифалари, қўллаган кураш воситалари, ғоявий даъволари билан инсоният учун катта ижтимоий хавфга айланган. Шунга кўра, мутахассислар умумий маънода терроризмга қуйидагича таъриф беришади: “Терроризм – муайян сиёсий мақсадларда, жамиятда беқарорлик келтириб чиқариш ва аҳолининг кенг қатламларида ваҳима ва қўрқув уйғотиш учун зўравонлик ишлатиш ёки зўравонлик ишлатиш билан қўрқитиш”.
Ҳозирда терроризм ҳодисаси янги-янги кўринишлар касб этиб, афсуски, миқдор ва сифат жиҳатдан ўсиб бормоқда. Кейинги йилларда Евроосиё минтақаси ва Африкада қитъасида жойлашган қатор мамлакатларда ижтимоий-сиёсий вазиятга салбий таъсир ўтказаётган диний ақидапараст ва террорчи гуруҳларнинг фаоллашуви кузатилаётганини таъкидлаш зарур.
Терроризмнинг таҳдиди, хавфи ва унинг фожиали оқибатларидан Ўзбекистон ҳам холи бўла олмади. Ўтган асрнинг 80-йилларнинг охирида террорчилик хуружлари у ёки бу кўламда ўзига хос хилма-хил кўринишларда содир бўлиб турган эди. Бироқ, мустақилликка эришгандан сўнг бу хуружлар кенгроқ ва хафлироқ тус ола бошлади. Бунга 1999 йил 16 февралда Тошкентда, 1999-2001 йиллари Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида, 2004 йил Тошкент шаҳри ва Бухоро вилоятида, 2005 ва 2009 йилларда Андижон вилоятида амалга оширилган террорчилик ҳаракатлари мисол бўла олади.
Истиқлолнинг илк йиллариданоқ Ўзбекистон Респудликаси раҳбарияти терроризмнинг ҳар қандай миллат ва давлатнинг бугуни ҳамда келажаги учун анча катта хавф эканини чуқур англаб етди. Миллий манфаатларимиз ва миллий хавфсизлигимизни ҳимоя қилишда халқаро терроризмга қарши кураш муҳтарам Президентимиз томонидан устувор йўналиш сифатида белгилаб қўйилди ва изчил амалга оширилмоқда. “Ўзбекистон экстремизмни, террорчиликни, ҳар қандай кўринишдаги диний фанатизм ва ақидапарастликни қоралайди” – деб алоҳида таъкидлайди Ислом Каримов.
Ўзбекистон ўз миллий манфаатларини, дунё давлатлари манфаатлари қатори, қатъият билан ҳимоялайди ва бу манфаатларга зид бўлган ҳар қандай таҳдидларга қарши халқаро ҳамжамият билан бирга кураш олиб боради. Демак, мамлакатимиз глобал муаммолардан бири бўлган халқаро терроризмга қарши курашда ҳам халқаро ҳамжамият билан ҳамкорликда ҳаракат қилади ва бу борада муносиб ўрин эгаллайди. Ўзбекистоннинг халқаро террорчиликка қарши курашдаги муҳим ўрни ва ролини ёрқин ифодаловчи далиллардан бири юртбошимизнинг энг йирик халқаро анжуманлар минбаридан туриб, халқаро терроризмнинг кўлами жаҳон миқёсида кенгайиб бораётганидан ташвиш билдириб, жаҳон ҳамжамиятини ушбу трансмиллий жиноятга қарши қатъият билан кураш олиб боришга даъват этиб келаётганида кўриш мумкин.
Халқаро террорчилик, радикал, тажовузкор экстремизм ва айирмачилик, наркотрафик ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти фаолиятининг энг муҳим таркибий қисмига айланган. Айнан шу вазифаларни ҳал қилиш учун Минтақавий аксилтеррор марказнинг Тошкент шаҳрида очилгани Ўзбекистон Республикасининг террорчиликка қарши курашдаги амалий саъй-ҳаракатлари, дадил ташаббусларининг ҳиссаси катта ҳисобланади.
Мамлакатимизда нафақат ташқи сиёсатда, балки ички сиёсатда ҳам ушбу жирканч ҳодиса хавфини олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор билан қаралмоқда. Бунинг учун ҳуқуқий асос қўйилагинини алоҳида қайд этиш зарур. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 155-моддасида террорчиликнинг икки хил кўриниши: халқаро ва мамлакат ичкарисидаги террорчилик ҳақида сўз боради. Ўзбекистон Республикасининг “Терроризмга қарши кураш тўғрисида”ги Қонунида эса ушбу хавф-хатар қуйидагича изоҳланади: “Терроризм – сиёсий, диний, мафкуравий ва бошқа мақсадларга эришиш учун шахснинг ҳаёти, соғлиғига хавф туғдирувчи, мол-мулк ва бошқа моддий объектларнинг йўқ қилиниши (шикастлантирилиши) хавфини келтириб чиқарувчи ҳамда давлатни, халқаро ташкилотни, жисмоний ёки юридик шахсни бирон-бир ҳаракатлар содир этишга ёки содир этишдан тийилишга мажбур қилишга, халқаро муносабатларни мураккаблаштиришга, давлатнинг суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини бузишга, хавфсизлигига путур етказишга, қуролли можаролар чиқаришни кўзлаб иғвогарликлар қилишга, аҳолини қўрқитишга, ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида жавобгарлик назарда тутилган зўрлик, зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш ёки бошқа жиноий қилмишлар”.
Ҳозирги давр инсон онги ва қалби учун кураш кучайганлиги билан характерланади. Демак, мавжуд маънавий таҳдидлар, мафкуравий тажовузларга қарши фақат қурол кучи билан, ҳуқуқий воситалар билан кураш кўзланган натижани бера олмаслиги Афғонистон, Покистон, Ироқ каби давлатларда бўлаётган воқеа-ҳодисалар мисолида англаб етиш мумкин. Шунинг учун Ўзбекистонда бошқа таҳдидлар қатори террорчилик хавфига қарши курашда Президентимиз белгилаб берган “ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш” тамойилига асосланмоқда. Бунда фуқароларимиз орасида тарғибот-ташвиқотнинг кенг тармоқларидан самарали фойдаланган ҳолда, терроризмнинг ғоявий, сиёсий шиорларини мафкуравий жиҳатдан фош қилиш асосий вазифа қилиб олинган.
Юртбошимиз Ислом Каримов таъкидлаганларидек «Эй одамзод, кўзингизни очинг, огоҳ бўлинг, бугун терроризмнинг даҳшатли қиёфасини англаш вақти етди. Асримиз вабоси бўлмиш бу жирканч иллатнинг фақат шафқатсиз кўринишларини эмас, балки илдизларига етиб бориб, жамият ҳаётидан, дунё халқлари ҳаётидан уни таг-томири билан суғуриб ташлаш - барча давлатларнинг энг долзарб вазифаси бўлиши керак, бу йўлда барчамиз бир тан, бир жон бўлиб ҳаракат қилишимиз, қаттиқ кураш олиб боришимиз шарт». Зеро, терроризм каби мудҳиш ҳаракатнинг қандай кутилмаган оқибатларга олиб келиши барчани огоҳликка, ҳушёрликка, беғам бўлмасликка ундайди.

Саидов Хабибулло Жарқўрғон туман
“Хазрати Билол” жомеъ масжиди имом хатиби

скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State