TOP 10
Шарқ олимларининг оила ва аёллар хусусида қарашлари
1291 Bender
Шарқ олимларининг оила ва аёллар хусусида  қарашлари

Шарқ олимларининг оила ва аёллар хусусида қарашлари

Ўтган йил жаноб Президентимиз ташаббуслари билан «Мустаҳкам оила йили» деб эълон қилинган эди. Жорий йил эса «Обод турмуш йили» деб эълон қилиндики, бу мустаҳкамликни мукаммаллаштиришда албатта омил бўла олади. Маълумки, дунёнинг ободлиги фақат аслу насли пок инсонлар сабабидан ҳосил бўлади. Аксинча нопок кишилардан ҳеч қачон яхшилик чиқмаслигини бугунги куннинг воқеотларидан ҳам билиб олишимиз мумкин. Боғбон ниҳолни эккандан сўнг уни шохига эмас балки ундан ширин ва сифатли мева ҳосил қилмоқ учун дархтнинг асли бўлган томирига эътибор бермоғи лозим бўлади. Биз ҳам дунё ваохиратимизни обод қилмоғимиз учун ўтмишдаги аждодларимиз ҳаётларидан ибрат олиб, инсоннинг асли бўлган никоҳ ва оилага жиддий эътибор бермоғимиз бугунги долзарб масалалардан бири деб ўйлайман. Зеро мазкур масалага эътиборсизликнинг оқибатида жамиятимизда кўп ёш оилалар ажралиб кетишлари кузатилмоқдаки, бу ачинарли бир ҳолдир. Ғарб, европа халқининг ушбу масалага эътиборсизлик оқибатида маънавий инқирозга тушиб, бугун ҳасрат бармоқларини тишлаб қолишлари бизга ибрат дарси бўлмоғи лозим.
Маълумки, оилавий турмуш жамият ҳаёти билан чамбарчас боғлиқ ва ҳеч қачон ўз долзарблигини йўқотмайди. Оила ва оилавий муносабатлар узоқ ўтмишга эга эканлигини халқимизнинг асрлар оша авлоддан-авлодга ўтиб келаётган халқ оғзаки ижодиётларида кўришимиз мумкин. Шунингдек Қуръони каримда, Ҳадисларда, Шарқ алломаларининг асарларида оила, оиладаги шахслараро муносабатлар, ота-оналар ва фарзандлар бурчи, оиладаги тарбиянинг бола онгига таъсири, эр-хотин масъулияти, келин танлаш, хусусан никоҳ масалаларига жиддий эътибор қаратган.
Шунинг учун қўйида Шарқ алломаларимиздан бўлган баъзи аждодларимизнинг оилани мустаҳкам бўлишига сабаб бўладиган насиҳатларини ибрат учун эътиборингизга ҳавола этамиз.
Шарқ мутафаккирларидан бири - Абу Райҳон Беруний(973-1048) нинг оилавий муносабатлар юзасидан қарашлари алоҳида эътиборга лойиқдир. Беруний ўз қарашларида айниқса хотин-қизлар тарбиясига алоҳида эътибор қаратади. У ўзининг “Минерология” асарида оила қураётган қизларга ота-онанинг насиҳатларини келтириб, оиладаги тинчлик, тотувлик, оиланинг бахтиёрлиги кўпроқ аёллар зиммасига тушушини таъкидлайди. Ва шундай ёзади: -Эй қизим! Сен ўрганган уйингдан кетиб, нотаниш хонадонга тушмоқдасан. Сен бўлажак куёвингнинг ҳамма хислатларини билмайсан. Сен ер бўл, у эса осмон бўлади. Демак, сен у билан шундай йўл тутки, унинг олдида ер каби камтар бўлсанг, у осмон каби олижаноб бўлади.
Осмон шифобахш ёмғири билан ерни кўкартиргани каби у ҳам ўз меҳру-шафқати билан сени хушнуд этади. Эринг сендан фақат юмшоқ ва ширин сўзларгина эшитсин, ярамайдиган ёки эски либосда ёки юзларингга оро берилмаган ва сочларинг тартибга солинмаган ҳолда унинг олдида ўтирма.
Абдуллоҳ ибн Жаъфар исмли ота ўз қизини турмушга чиқараётиб шундай дейди: “Сен рашк қилишдан сақлангин, чунки бу ажралиб кетишнинг калитидир. Эрингга ҳадеб гина қилаверсанг нафратни уйғотади. Яхшиси, сен эринг билан хушмуомала бўлгин, бу ҳар қандай сеҳр-жодудан яхшидир ва сувдан фойдалангин, бу хушбуй нарсаларнинг ичида энг биринчисидир”.
Беруний ўз қарашларида оила тинчи бевосита ақлли, фаросатли, тарбияли аёллар қўлида эканлигига алоҳида урғу беради.
Ибн Сино “Тадбири манзил” асарининг “Авсофи беҳтарини занҳо” (Аёлларнинг энг яхши сифатлари) бўлимида аёллар-нинг яхши хулқли бўлиши ҳақида гапиради. Унинг фикрича, аёллар қуйидаги хусусиятларга эга бўлишлари лозим экан:
1. Билимли бўлсин
2. У динга ишониши керак
3. Уятчан, шарм-хаёли
4. Табиатан жасур
5. Ўз эрини қаттиқ севиши
6. Туғиш ва бола тарбияси ҳақида ўйлаши
7. Эзма бўлмаслиги
8. Ўз эрига буйсуниши
9. Тўғри бўлиши, камтар ва фаросатли бўлиши керак
10. У ҳеч қачон ўз шаънига доғ туширмасин
11. Эри билан эҳтиёткор бўлиб, унинг ҳурматини жойига қуйиб хушмуомала қилиши шарт
12. У ўз вазифасини ва бурчини яхши билсин
13. Хотин оила хўжалигидаги нарсалардан тўғри, тежаб фойдаланишни билсин
14. У ўз табиати ва яхши томонлари билан эридаги камчиликларни йўқотиши керак.
Алишер Навоий аёлнинг турмушдаги ҳиссасига қуйидагича тўхталади: “Яхши хотин-оиланинг давлати ва бахти. Уйнинг озадалиги ундан, уй эгасининг хотиржам ва осойишталиги ундан. Ҳуснли бўлса-кунгил ёзиғи, хушмуомала бўлса- жон озиғидир. Оқила бўлса, рўзғорда тартиб-интизом бўлади, асбоб-анжомлар покиза ва саронжом туради”-дейди.
А.Навоий ўз қарашларида оилада тинчлик хукм суришини бевосита аёлларга ҳам боғлиқлигига эътибор қаратади.
Қозоқ оқини(шоир)- Шал(Тилеуке) Кулкеуғли ўз шеърларидаги педагогик ва психологик қарашлари ижтимоий асосда қурилган бўлиб, йигитнинг бошидаги боғи оиладан бошланишини уқтиради. У “ Учраса эр йигитга яхши хотин, яхши хотин чиқаради эр номини. Агар хотини ёмон бўлса, унда эр номини ёмон отга қолдиради,-деб йигитнинг ёри яхши бўлса - бошига қунган давлати, ёмон бўлса - эрнинг шўри эканлигини таъкидлаб, ёр танлаш масаласига катта эътибор қаратади. Шунингдек, шоир ўзининг “ Аёллар тўғрисида” номли шеърида, “ёмон хотин эри билан урушади, меҳмон келса қобоғи тиришади, бу уйдан чой ичганнинг фойдаси йўқ деб, меҳмон у уйни тарк этади”-дейди.
Юқоридаги алломаларимизнинг фикрларидан шуни хулоса қилиш мумкинки, аёллардан нафақат ташқи ва ички гўзалликни, балки ахлоқий қиёфанинг яхши бўлишини ҳам талаб этади. Бу ўз навбатида бевосита оиладаги тарбияга боғлиқдир. Тарбиянинг кўп жиҳатлари ота билан онанинг ахлоқий етуклигига, улар ўртасидаги муносабатнинг илиқлигига ва оиладиги психологик муҳитга ҳам бевосита боғлиқдир. Чунки ота-онанинг ахлоқий қиёфаси тарбияда муҳим роль ўйнайди.

Сариосиё туман «Хожа Алоуддин Аттор» жомеъ масжиди
Имом хатиби Ф. Кароматуллоҳ манбалар асосида тайёрлади.

скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State