TOP 10
бидъату-хурофотлардан сақланайлик
1059 Bender
бидъату-хурофотлардан сақланайлик
бидъату-хурофотлардан сақланайлик
Оилада, жамиятда ва ижтимоий хаётда аёлларнинг фаоллиги янада ошиб бораётган бугунги кунда хотин-қизлар орасида маънавий-маърифий ишларнинг тўғри йўлга қўйилиши давр талаби бўлиб қолмоқда. Хотин-қизларга диний маърифат ва ахлоқий тарбия бериш энг мухим масалалардан биридир. Момоларимиз ҳалоллиги тақвоси, мехнаткашлиги, ҳаёси билан қадимдан эл хурматини қозонишган. Улардан шоиралар мураббий, Жахонотин Увайсий, Нодирабегим, Бибихоним, Зулфияхоним каби оқила момоларимиз яхши тарбия кўрганлари боис ўз даврининг машъали, хайрли ва улуғвор ишларни йўл бошчиси бўлган. Минг афсуски хозирги кунимизда соф Ислом таълимотидан хабарсизлиги натижасида аёллар ўртасида турли хил бидъату-хурофотлар авж олиб бормокда. Буларга бошчилик килаётган баъзи отин оялар, қушночу-фолбинлар турли маросимларда дин номидан гапириб аёлларни динда асли йўқ бўлган амалларни қилишга тарғибу-ташвиқ қилмокдалар. Булар нафс йўлида бойлик орттириш обру-эътибор илинжида бу ишларни қилмокдалар. Улар ўзларининг етарли билими бўлмаган холда, диний расм русумларга бошчилик қилиш билан бирга бидъат-хурофот ишларига яъни чироқ ёқиш, оловга сиғиниш, бибисешанба маросимларини бидъат-хурофот билан ўтказиш, эргашувчиларни хам залолатга бошламоқдалар.
Айрим аёлу-қизлар онгига ўрнашиб қолган ирм-сиримларга бидъат-хурофотларга раддия билдириш ўрнига қушночу-фолбинларга югуришади. Масалан: иши юришмаса, касал бўлса, эри ёмон йўлга юриб кетса, қизини бахти очилмаса, совчи келмаса ёки ўғлига муносиб келин топа олмаса фолбинларнинг ёнига югуриб улардан гўёки мадад сўрашади. Улар эса балои-нафс йўлида хеч нарсадан қайтмайдилар. Аёллар ичида кенг тарқалган иллиатлардан бири фолбинлик қилиш ва фолбинларга боришдир. Буларнинг хар иккиси хам улкан гунох ишлардан саналади. Яъни: Абу Хурайра (р.а) ривоят килади:
“Расулуллох (с.а.в) дедилар: «Ким фолбинга ёки кохинга борса ва унинг айтганларига ишонса, Мухаммадга нозил булган нарсага кофир булибди»”. (Имом Байхакий).
Бошқа бир хадисда эса фолбинга бориб ундан фол очишни сўраган кишининг қирқ кунгача ўқиган номози қабул бўлмайди деганлар. Фолчига бориш ва уларга ишониш нафақат гунохи-азим балки жамият кишилари орасида бир-бирига нисбатан ишончсизлик, хасад, адоват ва фитна-фасодлар уруғини сочилишига сабаб бўлади.
Шунингдек, аёллар орасида авж олган, хатто баъзилар урф одат даражасига хам чиқиб қолган ирим-сиримлар мавжуд. Баъзи аёллар анашу иримларни исканжасига тушиб қолган. Аслида ирим қилиш унга ишониш гунох чунки ирим-сиримга ишониш Аллохнинг тақдирига ишонмасликга далолатдир.

Узун туман бош имом хатиби: Ш.Рахмонов
скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State