TOP 10
Одоб инсон зийнатидир
687 Bender
Одоб инсон зийнатидир

Одоб инсон зийнатидир
Хамма замонларда яхши хулкли, олийжаноб, ширин суз, гузал фазилатли инсонлар жамиятнинг курки, одамларнинг аълоси булиб келган ва бундан кейин ҳам шундай булиб колади . Айникса мусулмонлар бу борада бутун инсониятга ибрат –намуна бўлиши шарт. Аллох таоло суйукли пайгамбарига хитоб килиб шундай дейди: “Албатта улуғ хулк узрадурсиз”(Калам сураси 4 -оят).
Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи васалламнинг гўзал хулқ соҳиби эканликларини кўринг. Ривоят қилинади, бир куни Расули Акрам салаллоҳу алайҳи васаллам юриб кетаётган элилар. У зот билан бирга Анас разияллоҳу анҳу ҳам бор эдилар. Бир аъробий Расули Акрам салаллоҳу алайҳи васалламга етиб, кийимларидан қаттиқ тортди. Кийимлари нажроний матодан бўлиб, ёқаси дағал эди. Анас разияллоҳу анҳу дейди: “ Ўшанда Расули Акрам салаллоҳу алайҳи васалламга назар солиб, бўйинларида дағал ёқанинг излари қолганини кўрдим.
- Эй Муҳаммад – деди аъробий
- Аллоҳнинг сендаги молидан менга эҳсон қил!
Расули Акрам салаллоҳу алайҳи васаллам. аъробийга қайрилиб қарадилар ва жилмайдилар. Сўнгра унга эҳсон қилишни буюрдилар” (Муттафуқун алайҳ)
Фазилатли инсонларда, якинлар даврасида, одамлар билан муносабатларда комил одобларини намойиш килганлар ривоят қилинишича, Абу Абдуллоҳ тикувчилик қилар эди. Унинг бир мажусий мижози бўлиб, доимо унга нимадир тиктириб, ҳаққига сохта дирҳамлар берарди. Абу Абдуллоҳ дирҳамларнинг сохта эканини айтмасди, уларни эгасига қайтариб ҳам бермасди. Бир куни Абу Абдуллоҳ дўконни шогирдига топшириб, баъзи ҳожатлар учун чиқиб кетди. Мажусий дўконга келиб, Абу Абдуллоҳни учратолмади ва тикилган нарсаларнинг ҳаққини шогирдга берди. Шогирд дирҳамларнинг сохталигини билиб, уларни мажусийга қайтарди.
Абу Абдуллоҳ келгач, шогирди унга бўлган воқеани айтди. Шунда Абу Абдуллоҳ: “Жуда ёмон иш қилибсан. Бу мажусий бир йилдан бери менга шу муомалани қилаётган, мен эса унга сабр қилаётган эдим. Ундан дирҳамларни олардим ва мусулмонлар алданиб қолмасин, деб уларни қудуққа улоқтирардим” деганлар.
Юсуф ибн Асбот дейди: “Гўзал хулқнинг ўнта белгиси бор: зиддиятнинг камлиги, чиройли адолат, хато изламаслик, ёмон феъл ё амални сезиши билан дарҳол уни яхшилашга киришиш, кечиримли бўлиш, азиятларга чидаш, нафсини маломат қилиш, ўзганинг эмас, ўзининг айби билан чегараланиш, каттаю кичикка очиқ юзли бўлиш, ўзидан хоҳ паст, хоҳ баланд мавқели кишига хушмуомала бўлиш.
Аллох таоло барчаларимизни ислом умматига хос булган фазилатларни кулга киритиб хаётимизни Пайгамбар алайхиссалом таълим берганларидай одоб-ахлок талабларида яшаб утишимизни насиб айласин.

Қумкурғон туман бош имом хатиби: Қахрамон Бойсариев
скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State