TOP 10
Урушрнинг номи ўчсин
976 Bender
Урушрнинг номи ўчсин

Урушрнинг номи ўчсин
Минг тўққиз юз қирқ биринчи йил. Мен ўшанда 11- 12 ёшдаман. Тарихда ўчмас из қолдирган бу сана, яъни немисларнинг Рассия давлатига уруш эълон қилиб бостириб кириши, Ўзбекистонимиз фуқороларига ҳам ғам ташвиш келтириб, қанча инсонларнинг ёстиғи қуришига, қанча аёлларнинг тул қолишига, қанча ёш болаларнинг етим қолишига, уруш соя солган мамлакатлардаги тинчлик, барқарорлик ва тараққиётнинг издан чиқишига, вояга етмаган ўғил қизлар ва аёлларнинг зиммасига оғир ва машаққатли юмушлар юкланишига ва ҳоказоларга сабаб бўлди. Урушнинг номи ўчсин! болаларим, дея алам билан отам бизларга урушнинг аянчли ва даҳшатли оқибатларини сўзлаб берадилар.
Отам Алимқулов Алибой 1928 йилда Бойсун туман Шўроб қишлоғида дунёга келган. Отамнинг боболари Исомуҳаммад Қултой бобомнинг 4 нафар фарзандлари (Алимқул, Сайидқул, Умрқул, Абдиросул) урушга кетиб ҳаммалари урушдан қайтмаган. Отам эса бир ука ва икки сингиллари билан етим бўлишиб раҳматлик Қултой бобомнинг қарамоғида қолганлар. Ана сизга урушнинг оқибати. Отадан 13 ёшда етим бўлиб қолган отам, бутун умрларини ёшликларидан қийинчиликлар билан оғир меҳнатлар билан ўтказганлар. Жумладан; ёз бўйи омоч билан ер шудгорлаш, ғалла экиш, қўлда ўроқ билан ғалла ўриб йиғиштириш, хирмон кўтариш, иссиқ совуқ демай чўпонлик қилиш ва ҳоказо. Лекин ҳаётларидан нолимайдилар: Аллоҳнинг қисматига ношукрчилик қилиш гуноҳи азим бўлади болам, дейдилар. Ҳозирда 90 ёшни қоралаб қолган отам 82 ёшли онам Алимова Тожихол билан қўша қариб бизларга ва невара-ю чевараларига дуогўй ва насиҳатгўй бўлиб, мустақил давлатимизнинг ғамхўрликларига доимий шукроналар қилиб қарилик гаштини суриб умр гузаронлик қилаяптилар. Отам ҳар доим шундай дейдилар; Аллоҳга беадад шукроналар бўлсинки бундай тинч осойишта, фаровон, тўқчиллик замон бўлмаган болам. Бу нарсалар Аллоҳнинг бизларга берган жуда катта неъматлари эканлигини яхши тушуниб қўйинглар. Бундай кунларни қадрлаб, бундай тўқчиллик, Аллоҳнинг улуғ неъматларини кўзларинга суртиб асраб авайланглар. Шунча қийинчиликлар билан биргаликда бизлар аввалига қора уйларда яшардик, қорнимиз тўйиб овқат емас эдик. Биз у кунларни кўрдик, сизлар асло кўрманглар дейдилар. Агар қўлларини дуога очсалар, ҳар доим “омийн, Худойим тинчликни, тан сиҳҳатликни, осойишталикни, хотиржамликни берсин”, дея дуо қиладилар. Дарҳақиқат бизлар бу дурдоналардан ибрат олишимиз лозим.
Мен бу воқеаларни ёзишдан мақсадим урушнинг аянчли ва даҳшатли оқибатларини эслатиш ва агар биз ўзимизни мусулмон деб ҳисоблар эканмиз, ислом кўрсатмаларига амал қилишлигимиз ва Аллоҳдан қўрқиб яшашимиз кераклигини баъзи бир биродарларимизга эслатишдир. Чунки ҳар - хил сабаблар билан чет мамлакатларга чиқиб келаётган ёшлар ва бошқалар орасида, енгил қарашлар сабабли, билиб билмасдан, ёт ғоялар тасирига тушиб қолиб, ёки мўмай пул ваъдасига учиб, ислом ниқоби остидаги фирибгарларнинг алдовларига алданиб қолиб, ўзини ва бошқаларни қийин аҳволларга тушириб қўяётганлар бўлаяпти. Ҳозир дунёнинг кўпгина мамлакатларида терроризм ва экстримизм ҳаракатлари авж олаётгани эса ҳамма мамлакатларни таҳликага солаётгани ҳаммага маълум. Бу ҳаракатларни авж олдираётган ғаламисларнинг асл мақсадлари эса пул, мол дунё, мансаб ва ҳокимиятга эришишдир.
Минг афсуслар бўлсинки уруш бўлаётган мамлакатларнинг кўпчиллиги Ироқ, Шом, Ливия, Сурия, Афғонистон ва ҳоказо каби мусулмон мамлакатлар эканлиги ачинарли. Ишидчиларни оладиган бўлсак, ўзларини ислом давлати деб номлаб олиб, шундай ишларни қилишаяптики исломда ниҳоятда қораланган ишлардир. Натижасини қарангки мусулмон мусулмоннинг қонини тўкаяпти, мусулмонларнинг хотинлари тул қолаяпти, болалари етим қолаяпти, юрти вайрон бўлаяпти ва ҳоказо. 2014-йилда мусулмон дунёсининг таниқли уламоларидан 126 нафари “Ироқ ва Шом ислом давлати (ИШИД)” деб аталган фирқа раҳбари Абу Бакр Бағдодий ва униг атрофидаги жангариларга очиқ хат йўллаганлар. Унда Боғдодий ва унинг йўлдан озган издошлари амалга ошираётган хунрезликлар ислом дини ва Муҳаммад салаллоҳу алайҳи васаллам суннатларига мутлақо тўғри келмаслиги далиллар билан изоҳлаб берилган. Улар эса ҳануз ўзларининг разил фикрларидан қайтмаяптилар.
Муқаддас ислом дини кўрсатмаларида, қурони карим оятларида Аллоҳ таоло бандаларини урушдан жанжаллардан, ноҳақ қон тўкишдан, иғволардан, фитналардан, ёвузликлардан, зулм қилишдан, бузғунчиликдан қаттиқ қайтарган.
Пайғамбар алайҳиссалом; “Мусулмон киши ўзга бир мусулмонни қўрқитиши ҳаромдир”, деганлар.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш керакки бугинги мураккаб бир даврда инсоният учун тинчлик ва барқарорлик неъматлари қанчалик улкан қийматга эга эканлигини чуқур англаб етмоғимиз лозим. дин ниқоби остида талончилик ва босқинчилик, террорчилик ва қўпорувчилик қилаётган, жамиятга ҳар томонлама зарар етказаётган бундай ҳаракатлар ижтимоий барқарорликнинг издан чиқишига, миллатлараро ва динлараро адоват, миллатчилик ва диний айирмачилик кайфиятларининг шаклланишига замин яратмоқда.
Тинчлик ва осойишталик доимий ва қатъий ҳаракатларни талаб этади. Мўҳтарам юртбошимиз таъкидлаганидек “ҳушёрлик, огоҳ бўлиб яшаш – бу бир кунлик ёки бир ойлик мавсумий иш эмас, балки кундалик иш, кундалик амалий ҳаракат бўлиши лозим”. Шу азиз Ватан ҳаммамизники, шу азиз Ватан учун, ўз тинчлигимиз ва фаровонлигимиз учун дахлдорлик ҳиссини англашимиз лозим.


Бойсун туман “Саидбаҳромхон” масжиди
имом хатиби: Ў. Алимов.
скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State