TOP 10
Оила таянчи
1056 Bender
   Оила таянчи

Оила таянчи

“Аждодларимиз бир ёстиққа бош қўйган жуфти ҳалоллари билан ҳаёт қувончларию ташвишларини бирга татиб фарзандларини тарбиялаб вояга етказишган. Уларни илм, ҳунар ўрганишга берган. Фарзандлар улғайгач эса, ўзига муносиб жойлардан келин, киёв танлаб тўйлар қилишган. Хуллас, қўша қариган бобожон, бувижонларимиз орамизда кўп. Улар фарзанд ва набиралари ардоғида қарилик гаштини суришмоқда, нурли юзларини кўриб кўнглимиз ёришади”.
Улуғлар тинч яшаш жойи, яхши умр йўлдоши, зарур ҳолларда кунига ярайдиган от-уловга эга бўлиши кишининг саодатманд эканидан дарак дейдилар. Зеро, инсоннинг хотиржамлиги уйида, оиласида ҳузур-ҳаловат барқарорлигига боғлиқ. Бу эса ўз-ўзидан юзага келмайди, албатта. Оила тинчлиги учун эр ва хотин бирдек масъул эканлигини унитмаслиги керак.
Аммо арзимаган баҳоналарни деб ажрашгача борганлар сабабли тирик етим қолаётган айбсизларга қараб юрагимиз ачишади. Зеро, бу хусусда Пайғамбаримиз салаллоҳу алайҳи васаллам “Бандаларга ҳалол қилиб берилган нарсалар ичида Аллоҳ таолога энг ёқимсизи талоқдир”. дея марҳамат қилганлар. (Абу Довуд ривояти).
Демак, ҳаётга енгил-елпи қараш, синовларга сабр қила олмаслик бизга ярашмайди. Ҳолбуки, исломда рухсат этилмаган айрим ишларга никоҳ олдидан рухсат берилади. Масалан, маҳрам бўлмаган киз ва йигит оила қуриш ниятида бир-бирларини бир марта кўриб, суҳбатлашиши мумкин. Бу динимиздаги оилага бўлган муносабат ва тинч-тотувлик белгисидир. Тўйдан кейин “Мана бу жиҳатлари менга ёқмади” дейиш жоҳиллик ҳисобланади. Оиланинг масъулияти айримлар ўйлаганидек шунчаки орзу-ҳавас эмас, чунки у жамиятнинг бир бўлагидир. Никоҳланишдан олдин икки томон касб, мол, диёнат ва насаб жиҳатидан тенгми ёки дунё қараши бир-бирларига яқинми, буларга ҳам эътибор қаратилади. Турмуш қуришганидан сўнг ер-хотин элнинг корига ярайдиган, диёнатли авлод қолдиришни мақсад қилиши лозимдир.
Жанжал чиқараман деса, сабаб кўп. Эр-хотин бир-бировининг яхшилигини ошириб, ёмонини яшириб, айрим хатолар ўтганида кечиримли бўлиши керак.
Донишмандлар ер-хотин ўртасидаги муҳаббат давомли бўлиши учун улар бир-бирларини кечириб яшаши керак дейишган.
Шу ўринда бир ҳикояни келтириб ўтмоқчимиз. Ишдан қайтган эрини кутиб олган хотин овқатдан сўнг сўз бошлабди: “Китобда оила мустаҳкамлиги ҳақидаги маслаҳатларни ўқидим. Ўша маслаҳатларга кўра, бир-биримизга ёқмаган жиҳатларимизни қоғозга ёзиб, бирга ўқисак, шу тарзда ўзимизни қусурлардан ислоҳ этсак қандай бўларкин!” Эр рози бўлибди. Икковлари икки хонага чиқиб бир-бирларининг қусурларини қоғозга туширибди. Тонгда нонуштадан кейин эр хотинига: -Олдин сен шикоятларингни ўқи, -дебди. Аёл қўлидаги ёзганларини ўқибди. Эркак эса уни жим тинглабди. Ёзув якунига етгач: -энди сиз ўқинг деб, -илтимос қилибди хотини. Шунда эр:-мен ҳеч нарса ёзмадим. Чунки сен менинг орзуимдаги рафиқасан деган экан. Агар эр-хотин бир-биридан камчиллик излайверса, истаганича топиши мумкин. Катта жанжалларга сабаб бўлмасин десак, майда-чуйда икир-чикирларга аҳамият бермаслигимиз лозим. Зеро, жамиятнинг ривожи оилалар тинчлигига боғлиқ. Оиламиз мустаҳкам, фарзандларимиз соғлом ва маънавияти юксак бўлса, икки дунёда пушаймон бўлмаймиз.


Шўрчи туман “Домла Қосим”
жомеъ масжиди
имом –хатиби: М. Мусурманов
скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State