TOP 10
Ислом маданиятининг дурдоналари
1305 Bender
Ислом маданиятининг дурдоналари
Мустақиллик биз учун аввалло ўзлигимизни англаш инсоний қадримизни урф-одат ва қадриятларимизни муқаддас ислом динимизни буюк аждодларимиз азиз-авлиё ва алломаларимизнинг табаррук номлари ва меросини ғурур ва ифтихоримизни тиклаш ёш авлодимизни миллий ва умумбашарий қадриятлар рухида тарбиялаш каби беқиёс имкониятлар очиб беришни алохида таъкидлаш зарур.
И.Каримов

Ислом маданиятининг дурдоналари
Аллохнинг мукаммал ва боқий дини Исломда қариндошлик алоқасини ўз ўрнига қўйиш қариндошларга рахм-шафқат кўрсатиш яхшилик қилиш мухтожларга ёрдам бериш қариндош уруғчилик вазифаларини адо этиш ва шунингдек бева-бечора етим-есир ва барча хожатмандларга мехрибон ва рахмдил бўлиш мусулмон инсонга вазифа қилиб юклатилгандир. Муқаддас Ислом динида қариндошлик алоқаларини боғлаб туриш хар бир мусулмон учун шарт. Бу алоқани узиш эса дуруст эмас. Оллох таоло “Мухаммад” сурасида бундай дейди “эхтимол (иймондан) юз ўгирсангиз ер юзида фасод қилиб қариндошлик ришталарини узарсизлар. Ана ўшаларни Аллох лаънатлади уларни кар қилди ва кўзларини кўр қилди”. (22-23оятлар) бу оятда иймондан юз ўгириб жохилиятга қайтишдан бу дунёда келадиган зарарлар эслатилмоқда. Аввало ер юзида фасод қилиш бўлади. Чунки имонсиз кишилардан доимо ушбу ёмонлик келиб чиққан шу билан бирга иймондан қайтганлар ўз қариндош уруғлари ёру дўстларидан қариндошлик ришталарини узадилар. Бу хам улкан зарар хисобланади. Силаи рахмга Набий алайхис саломнинг суннатларида хам алохида ахамият берилган. Абу Айуб Ансорийдан ривоят қиладилар. “Бир аъробий Набий (с.а.в) нинг йўларини тўсиб менга жаннатга яқинлаштирадиган ва дўзахдан узоқлаштирадиган амалнинг хабарини беринг” деди. Оллохга ибодат қиласан, унга хеч нарсани шерик келтирмайсан. Намозни адо қиласан. Закотни берасан. Силаи рахм қиласан дедилар. (Бухорий). Бу хадиси шарифда силаи рахм қилиш қариндошлик алокаларини яхшилаш иймон намоз ва закот каби Ислом рукнлари билан бир даражага қўйилмоқда. Бу амал кишини жаннатга киритадиган ва дўзахдан қутқарадиган қанчалик ахамиятли амал эканнини шундан хам тушуниб олсак бўлади.
Силаи рахм ана шундай фазилатли нарса экан. Хар бир мўмин-мусулмон ана шу фазилатдан умидвор бўлиб бу ишда бардавом бўлмоғи лозим.
Анас ибн Моликдан ривоят қилинади. “Расулуллох саллаллоху алайхи васаллам: ким ризқи кенг бўлишини ва орқасидан асари кўп қолишини яхши кўрса, силаи рахм қилсин” дедилар. (Бухорий)
Демак, силаи рахм қилган, қариндош-уруғларига ёрдам берган, хайр-эхсон қилган одамнинг ризқини Аллох таоло кенгайтириб, бойлигини зиёда қилиб қўяр экан. Шу билан бирга ундан яхши хотира эсталик қолишини таъминлар экан. Ушбу хол силаи рахмнинг бу дунёда хам фойда беришини кўрсатади. Четдан қараганда силаи рахм қилинса қариндошига ёрдам берса моли ёки пули камайиб қолгандек кўринади. Лекин Аллох таоло бунинг эвазига унинг молини кўпайтириб берар экан.
Абдуллох ибн Абу Авфо разияллоху анхудан ривоят қилинади: Набий саллаллоху алайхи васаллам: “Албатта, ичида қариндошлик алоқасини узувчи бор қавмга рахмат тушмайди” дедилар. (Бухорий)
Бир одамнинг сабабидан бошқалар хам Аллох таолонинг рахматидан махрум бўлиб қолишлари мумкин. Масалан тўрт-беш ака-ука, опа-сингиллардан фақат биттаси нима бахона ёки сабаб бўлишидан қатъий назар силаи рахмни узиш билан қолган барчалари хам Аллох таолонинг рахматидан мухрум бўлиб қолишлари мумкин. Аслида силаи рахмни узишга хеч бир нарса сабаб, бахона бўла олмайди. Кимдир мерос талашиб уй-жойни ёки арзимас дунё матохларини деб ва бошқа сабаблар билан ака-укаси ва опа-сингиллари ўртасида гапни ёки фарзандларининг орасига тушиб энг оғири ва фожиалиси шуки бундай банда Аллох таолонинг рахматидан буткул бенасиб бўлади.
Мухаммад ибн Жубайр ибн Мутъимдан ривоят қилинади. Расулуллох саллаллохи алайхи васаллам қариндошлик алоқасини узган одам жаннатга кирмай қолишига сабаб бўладиган катта гунох ишларидандир. Набий саллаллоху алайхи васаллам: “Қилганга яраша қайтарган силаи рахм қулувчи эмас. Аммо силаи рахм қилувчи қариндошлари алоқани кесганда боғловчидир”дедилар. Бухорий ривоят қилади Бошқалар ундан қариндошлик алоқасини узса хам у силаи рахм қилаверади “Сиздан угина биздан бугина” деган ниятда бўлса
Қариндошлик ришталарида нуқсонга йўл қўйган одам дунёю охират бахтсизлигига йўлиқади. Ислом маданиятининг дурдоналаридан бўлган қариндош уруғчилик алоқаларини мустахкамлайлик ватанимиз ва динимиз бизга берган имтиёздан унумли фойдаланайлик.


Қизириқ туман бош
имом хатиби :- А. Абдуназаров
скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State