TOP 10
Аёл мўътабар
1204 Bender
Аёл мўътабар
Аёл мўътабар

Ислом динимизда аёллар қадри, шаъни алоҳида улуғланади. Қуръон каримда “Нисо”,(Аёллар) номли сурани келишлиги фикримизни исботлайди. “Нисо” сурасининг норзил бўлиши узоқ давом этган. Ушбу сурада йетимларнинг хақига риоя қилиш, кичик ёшдаги болалар, заиф кишилар ва аёлларнинг хуқуқларини химоя қилиш масалаларига алохида эътибор берилган.
Шунингдек бу сурада аёллардан жабр ва зулмни кўтариб уларга хақиқий инсоний муносабатда бўлиш йўлга қўйилган. Оилани мустахкамлаш, қариндош-уруғчиликни жойига қўйишликка хам катта эътибор берилган.
Аллох таоло “Нисо” сурасида шундай мархамат қилади
яъни: “Эй одамлар! Сизларни бир жон (Одам)дан яратган ва ундан жуфти (Ҳавво)ни яратган хамда иккаласидан кўп эркак ва аёлларни таратган Раббингиздан қўрқингиз!...”
«... ва ундан унинг жуфтини яратиб» жумласида у ўз аксини топгандир яъни, у жондан унинг жуфтини яъни хотинини яратган маъноси келиб чиқади. Бу эса уз навбатида аёл киши хақидаги барча нотуғри фикр тушунчаларни бекорга чиқариб, хуқуқда ва дунё хаётидан бахрамандликда у хам эркаклар билан тенг туришини, у хам бир жондан яралганини англатади.
Кишилик жамиятининг бир қисмини аёллар ташкил этар экан хаётда турмуш юмушларининг кўп қисми улар зиммасидадир. Аёл – биринчи навбатда онамиз қолаверса жуфту-халолимиз, опа-синглимиз ва қизимиздир. Агар хаётда хам жисмонан ва маънан соғлом бўлса демак, жамият соғлом бўлади.
Мухатарам Юртбошимиз “Ҳар йили 8 март байрами яқинлашиши билан юртимиз аёлларини, мухтарама онахонларимизни, опа-сингилларимизни дунёдаги қандай энг гўзал сўзлар билан таърифласам, уларга қалбимда, юрагимда бўлган энг самимий тилакларимни қандай ифода этсам экан, деб ўйлайман, тўғриси, улар учун муносиб сўзларни тополмасдан қийналаман.
Мен нима учун аёллар ҳақида гапиришдан ҳеч қачон чарчамайман? Негаки, улар тўғрисида сўзлаганда, мўътабар, нурли сиймоси доимо менинг қалбимда, юрагимда яшаб келаётган мунис онамни эслайман, кўнглимга яқин бошқа опа-сингилларимизни хотирлайман...” деганлар.
Аёл киши аввало, Она сифатида қадрланади. Сарвари коинот Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоху алайҳи васаллам ҳадиси шарифда: яъни: “Жаннат - оналар оёғи остидадир” деб мархамат қилганлар.
Бизнинг мамлакатимизда ҳам аёлларнинг ўзларига яраша жисмоний салохиятларига мос равишда меҳнат ва касб-хунарлар билан шуғулланишлари учун барча шароитлар мухайё. Аёллар эхтироми учун ўтган кўп саналарни алоҳида аёлларга бағишланганлиги, кўп болалаи аёлларни ижтимоий химоя қилиниши ҳар йили 8-мартни “Халқаро хотин-қизлар куни” сифатида дам олиш куни деб эълон қилингани ва аёлларимизга алоҳида эхтиром кўрсатилиб келаётганлиги динимиз кўрсатмаларига хамохангдир.
Аллоҳ таоло барчаларимизни ота-она ризосини топишга, кекса ва табаррук момоларимиз, онахонларимизни эъзозлашга ва уларнинг дуоларини олишга муваффақ айласин!
Ўзбекистон хотин-қизларини шу жумладан вохамиз аёлларини яқинлашиб келаётган 8-март “Халқаро хотин-қизлар куни” байрами билан ўз номимдан самимий муборакбод этаман. Уларга хамиша бахорий кайфият, мустахкам соғлиқ, бахт ва саодат Аллоҳдан сўраб қоламан! Омин.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Сурхондарё вилоят вакили
Эргашали Рустамов
скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State