TOP 10
Фарзанднинг ота-она олдидаги бурчлари
11354 Bender
Фарзанднинг ота-она олдидаги бурчлари


Фарзанднинг ота-она олдидаги бурчлари

Оила жамиятнинг бир қисми демак, оилавий муносабатлар чиройли бўлиши жамият фаравонлигининг асосий омили ҳисобланади. Бунинг учун оила аъзолари бир-бирларини тушуниб яшашлари лозим. Ўзаро тушиниш ҳурмат эса ҳар кимнинг ўз бурчи ва вазифаларини англашдан бошланади. Ота-она учун фарзанднинг камолини кўришдан ортиқ бахт йўқ. Фарзанд камоли унинг руҳан ва жисмонан саломатлигига боғлиқ. Фарзанд соғ-саломат, одобли, илмли бўлсагина, ота-она унинг роҳатини кўриши мумкин. Зеро, ота-она фарзанди учун борини беришга тайёр. Бу шунчаки баланд парвоз гаплар эмас. Фарзанд гул бўлса, ота-она боғбондир. Буни англаган фарзанд ота-онасини қадрлайди эъзозлайди. Ота-онанинг фарзанди камолоти йўлида фидоийлиги учун ҳам муқаддас динимизда уларнинг дуосини олиш, ҳизматида бўлиш ва ардоқлашга буюрилади. Бу борада Қуръони каримнинг Исро сурасида шундай марҳамат қилинади: “Роббингиз, унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни, ҳамда ота-онага яҳшилик қилишни амр этди”. (Эй инсон) агар уларнинг бири ёки уларнинг ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга “Уф” дема ва уларни жеркима. Уларга доимо ёқимли сўз айт уларга мехрибонлик билан, хорлик қанотини паст тут ва (дуода) айт: “Эй Роббим мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек сен ҳам уларга раҳм қилгин” (исро, 23-24) Қаранг-а ота-онага яҳшилик қилиш шу қадар улуғ амал эканки, Аллохга ибодад қилишдан кейинги ўринда зикр этилмоқда шунингдек яратган фарзандни ота-онаси ҳузурида “уф”тортишидан ҳам қайтармоқда.
Уламоларимиз “уф”ни шарҳлар экан унда иккита маъно борлигини такитлайди яъни биринчи маъноси ота-онага сўз айтиб, беҳурмат қилма дегани бўлса, иккичи маъноси ота-она олдида "уф” дема улар болам оғир оҳволга тушибди деб озорланади деганидир. Унга (Аллоҳга) бирор нарсани шерик қилмангиз ота-онага яҳшилик қилингиз деган.(Анъом, 151)
Абдуллоҳ ибн Маъсуд разияллоҳу анҳу ривоят қилади: Пайғамбаримиз салаллоҳу алайҳи васалламдан “Амалларнинг қайси бири афзал?” деб сўрадим. “Вақтида ўқиган намоз” дедилар. “Кейин нима?” дедим. “Ота-онага яҳшилик қилиш дедилар. Ота-онани ҳақорат қилиш эса улкан гуноҳ ҳисобланади. Ота-онани дуосини олган фарзанд ҳеч қачон кам бўлмайди. Абдуллоҳ ибн Амрдан (р.а) дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ с.а.в “Одам” боласининг гуноҳи азимлардан бири ота-онасини ҳақорат қилмоғидир” дедилар. Шунда ё Расулуллох “одам ўз ота-онасини қандай қилиб ҳақорат қилмоғи мумкин” дейишди. “Бировнинг ота-онасини ҳақорат қилган одам ўз ота-онасини ҳақорат қилган бўлур” деб жавоб бердилар. Дунё мисли чархпалак, ота-оналаримизни қанчалик ҳурмат қилсак фарзандларимиздан шунга яраша эъзоз топамиз. Алоҳим фарзандларимизни меҳр-мурувват ва садоқатли фарзандлар бўлишини Аллоҳим барчамизга насиб айласин.



Олтинсой туман отинойиси: Саодат Сирожова
скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State