TOP 10
ИШИД фитнасидан огоҳ бўлинг Ёхуд ИШИД фитнасига раддия
943 Bender
ИШИД  фитнасидан  огоҳ  бўлинг Ёхуд  ИШИД  фитнасига  раддия


ИШИД фитнасидан огоҳ бўлинг (Ёхуд ИШИД фитнасига раддия)

Муқаддас ислом динимизни пок сақлаш, уни турли хил ғаразли хуруж ва ҳамлалардан, туҳмат ва бўҳтонлардан ҳимоя қилиш, унинг асл моҳиятини униб-ўсиб келаётган ёш авлодимизга тўғри тушунтириш, ислом маданиятининг эзгу ғояларини кенг тарғиб этиш вазифаси ҳамон долзарб бўлиб қолмоқда.
ИСЛОМ КАРИМОВ

Истиқлол шарофати билан серқуёш юртимизда диний ва миллий қадриятларимиз қайта тикланди. Диёримиз мусулмонларининг асрий орзу – умидлари рўёбга чиқа бошлади. Асосий қонунимизда Виждон эркинлиги кафолатланди. Масжидларда ибодат қилиш учун барча шарт – шароитлар яратилди. Бугунги кунда Мустақил юртимизда 2000 дан ортиқ масжидлар фаолият юритмоқда. Уларда халқимиз жумъа ва ҳайит намозларини эмин эркин адо этмоқда. Юртимизда битта Ислом университети, Ислом Институти, ҳамда ўнлаб ўрта махсус ислом билим юртлари ва иккита аёл - қизлар ўрта махсус ислом билим юртлари ишлаб турибди. Мустақиллик йилларидан буён ҳар йили беш мингдан ортиқ ҳожиларимиз ҳаж ва умра ибодатини эмин эркин, осойишталикда, мамнуният билан адо этиб келишмоқда. Бу неъматларнинг замирида юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорлик алоҳида ўрин эгаллайди.Зеро, Пайғамбаримиз салаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида марҳамат қиладиларки: Юртимизда “Икки неъмат борки, унинг қадрига кўп инсонлар етмайдилар.Соғлик ва хотиржамлик неъмати”. (Муслим ривояти).
осойишталик ҳукм сураётган даврда дунёнинг турли ҳудудларида нотинчликлар, тўс – тўполонлар содир бўлмоқда. Айниқса, Ироқ ва Суриядаги динимиз душманлари қўлида қўғирчоқ бўлаётган бир тўда террорчилар томонидан қилинаётган қўпорувчилик, оммавий ўлдиришлар, босқинчилик каби ваҳшиёна ҳаракатлар ҳар қандай кишининг қалбини ларзага солади, янада ҳушёр ва огоҳ бўлишга ундайди.Бугунги кунда Ироқ ва Шом Ислом Давлати (ИШИД) террорчилар тўдаси, “Ислом давлати” тузиш баҳонасида бойлик орттиришни кўзлаб, “халифалик”ни ўрнатишдек сохта иддаоси билан мусулмонни кофирга чиқариб, зулм қилаётгани, тинч аҳолига зўравонлик ўтказаётгани Ислом дини моҳиятига умуман зид экани ҳужжат далиллар асосида исботланган. Ўзекистон Мусулмонлари Идораси Раиси ўринбосари, Исломшунос олим Айдарбек Тулеповнинг ИШИД фитнаси номли китобида бу ҳақда етарлича маълумотлар бор. ИШИД гуруҳи аъзолари мусулмонларни кофирга чиқариш билан энг оғир гуноҳга ботмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад эса инсонларни кофирликда айблаб, шу орқали уларга қарши уруш эълон қилишга баҳона топишдир. Ислом дини кўрсатмаларида эса, бир инсонни кофир дейишга шошилмаслик, уларни қилаётган иши нотўғри эканини ётиғи билан тушунтириш лозимлиги таъкидланади. Аллоҳнинг ягоналиги, Пайғамбар салаллоҳу алайҳи васаллам унинг элчиси эканига имон келтирган, ислом динига эътиқод қиладиган ҳар қандай киши мўъмин ҳисобланади. Ҳеч кимга инсоннинг имонини ўлчаш, унинг мусулмон ёки кофирлигини аниқлаш ҳуқуқи берилмаган. Чунки имон қалбда бўлади, қалб эса фақат Аллоҳнинг ҳукмидадир. ИШИД фитначилари эса мусулмонларга “кофир”деб айб қўйиб, диндошларига қарши уруш эълон қилишгача бормоқда. Улар ўз жамоатларидан четлашган, ҳижрат қилмаган, ИШИДчилар “кофир” деган кишини кофир ҳисобламайдиган одамларни “куфр”да айблаб қатл қилишмоқда. Ваҳоланки, ислом бағрикенглик ва тинчлик динидир, бошқа дин ва бошқа миллат вакилларига ҳам кечиримлик ва раҳмдиллик билан муомала қилинади. Ҳазрати Умар разияллоҳу анҳу уйларида қўй сўйиб эҳсон қилганларида; “Яҳудий қўшнимизга ҳам ҳадядан улашдингизларми”, деб қайта – қайта сўрадилар.
Муҳтарам Президентимиз таъкидлаганларидек муқаддас Ислом динини ҳар –хил бўҳтонлардан ҳимоя қилишда, фитначиларга асосли равишда раддия беришда бир жону – бир тан бўлиб, Муқаддас Ватанимизнинг тинчлиги-ю барқарорлиги йўлида жон фидо қилайлик.


Бойсун т “Пулхоким”жомеъ масжиди
Имом хатиби: А.Тошматов


скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State