TOP 10
САВОБИ УЛУҒ АМАЛ
1053 Bender
САВОБИ УЛУҒ АМАЛ

САВОБИ УЛУҒ АМАЛ

Динимиз кўрсатмаларида кўчат экиш инсонга нафақат тирикликда, балки унинг вафотидан сўнг ҳам савоби етиб турадиган эзгу амал экани таъкидланган. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай марҳамат қиладилар: “Кимки бирор кўчат ёки экин экса, ундан қуш, одам ёки бирор жонивор еса, эккан кишига садақа савоби ёзилади” (Имом Муслим ривояти).

2016 йил 28 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходимлари ҳам ана шундай хайрли ишларга ўзларининг ҳиссаларини қўшдилар. “Ҳазрати Имом” хиёбонига 10 турдаги 100 га яқин манзарали дарахтлар экилди. Ушбу тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари қатнашиб, кўчат ўтқаздилар ва юртимиз тинчлиги ва фаровонлигини сўраб хайрли дуолар қилдилар.

Шу ўринда бир ривоятни келтиришни лозим деб топдик. Бир киши Абу Дардо (розияллоҳу анҳу) олдидан ўтиб кетаётиб у зот ёнғоқ кўчати экаётганини кўрди ва ҳайрон бўлиб: “Улуғ ёшга кирган бўлсангиз ҳам кўчат экасизми, ахир бу фалон йилдан сўнг ҳосилга киради-ку”, деди. Шунда Абу Дардо (розияллоҳу анҳу) унга: “Менга савоби етса бўлди, мевасини бошқалар истеъмол қилаверсин”, деган экан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходимлари ҳам улуғ саҳобаларнинг йўлидан юрган ҳолда савоб умидида, юртимизнинг ушбу диққатга сазовор масканига асрлар давомида ташриф буюрадиган инсонларга манфаати етсин, соя-салқин бўлсин, юртимиз гўзаллигини таъминласин, деган мақсадда кўчат экдилар.

Аллоҳ эзгу умидда кўчат эккан ҳар бир мўминга ажрини мукаммал қилиб берсин!
muslim.uz
скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State