TOP 10
Янада файзли бўлди
792 Bender
Муборак Рамазони шариф юртимиз бўйлаб шоду-хуррамликда, ўзгача руҳда давом этмоқда. Ватандошларимиз ҳар томонлама шинам ва барча қулайликларга эга жомеъ масжидларда эмин-эркин ибодатларни адо қилмоқдалар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти ва уламоларнинг муборак Рамазон ойида вилоятлардаги масжидларга ташрифи эса янада бу фазилатли ойни файзли ўтишини таъминламоқда.
Сурхондарё вилоят Термиз шаҳри “Мурч бобо” ва Денов тумани “Имом Исмоил Бухорий” жомеъ масжидларида Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво бўлими бошлиғи Абдулҳамид Турсунов таровеҳ намозларига ташриф буюриб, намозхонларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, амалга оширилган бунёдкорлик ва ободончилик ишлари билан танишдилар ва таровеҳ намозидан аввал жамоатга “тинчлик-осойишталик улуғ неъмат”, “шукроналик”, “ватанпарварлик”, “ёшларни комил инсон этиб тарбиялаш” ва “Рамазони шариф фазилатлари ҳақида маъруза қилдилар. Воҳамизда олиб борилаётган улкан ўзгаришларга зафарлар тилаб, эл-юрт тинчлиги ва ҳаётимиз фаровонлигини Аллоҳдан сўраб, дуои хайрлар қилдилар.
Сурхондарё вилоят вакиллиги
скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State