TOP 10
Умр ғаниматдир қадрига етинг!
900 Bender
Умр ғаниматдир қадрига етинг!

“Аср вабоси” номини олган гиёҳвандлик инсоннинг осуда ҳаётига раҳна солиб, онгини ўзига бўйсундирувчи заҳри қотилдир. Бу шундай қуролки, ўз домига илинтирган одамни разолат дунёсига етаклайди ва бу жараёнда инсон жамиятдаги ўрнини йўқота бошлаганини билмай қолади.
Гиёҳвандлик нафақат бир шахсни, балки бутун бир халқни, миллатни йўқ қилиб юборишга қодир, нега бу бало ҳали-ҳануз ҳаётимизни заҳарлашни давом эттираяпти? Буни сабабини олимларимиз ўрганиб, турли хулосаларга келмоқдалар.Олимларнинг тадқиқотларида шу нарса аён бўлдики, гиёҳвандлар асосан ўзига тўқ оилалардан чиқар экан.
Бу иллатнинг, айниқса ёшлар ва аёллар орасида кўпайиши катта ижтимоий хавфга эга.
Афсуски бугунги кунда ўз илдизларига болта ураётганлар сони кўпайиб кетмоқда. Гиёҳвандлик қадим-қадим замонлардан бери маълум иллат. Унинг турлари кўп бўлсада, асорати битта у ҳам бўлсасиртмоғига илинган кишиларни ўлим томон етаклайди.
Гиёҳвандликнинг бир тури бўлган нашавандлик ўз даврида олим, фозил кишилар томонидан ҳар тарафлама ўрганилиб, унинг асоратлари кўрсатиб ўтилган.
Жумладан, буюк табиб Абу Али ибн Сино ўзларининг “Тиб қонунлари” китобларида нашанинг одам организмига салбий таъсирини баён этган. Китобнинг иккинчи жилди 634-мақоласида “Наша уруғини кўп истеъмол қилинса, бефарзандликка олиб келади” дейилади.
Навқирон келажак эгаси бўлмиш ёшларимизни гиёҳвандлик балосидан асраш кўп жиҳатдан кенг жамоатчиликка, ота-оналарга, мактаб, ўқув юртларининг мураббийларига, маҳалла оқсоқолларига боғлик. Ёшлар бўш вақтининг мазмунли ўтишини ташкил этиш, вақтдан оқилона фойдаланишни таъминлайдиган шароитларни яратиш яхши самара беради. Шундай экан Гиёҳвандликка қарши фақат ўқитувчи, ёки нарколог, милиция ходими ёки божхона назоратчиси эмас, барчамиз бир бўлиб курашишимиз керак.
Шариатимизда инсон ўз соғлигини саклаши ва уни эҳтиёт килиши вожиб амаллардан ҳисобланади. Шу билан бирга Пайғамбаримизсоллаллоҳу алайҳивасаллам марҳамат қилганларки: “Исломда ўзига ҳам бошқаларга ҳам зарар етказиш йўқдир”( Имом Бухорий ривояти).
Гиёҳвандликнинг зарарлари эса беҳисобдир. Гиёҳвандлик етказадиган зарарлар инсон жисмини қанчалик хароб, барбод қилса, худди шунингдек шахс ва жамиятнинг мол-мулкига ва бойлигига ҳам мислсиз зарар етказади. У тинч-тотув оилаларни бузиб, болаларни етим қилади, қашшоқлик, муҳтожликда яшашга мажбур этади. Охир оқибат касаллик, ёки ўлим билан якунланади. Бошқа бир ҳадисда эса:
яъни: “Пайғамбаримизсоллаллоҳу алайҳивасалламмол дунёни бекорга сарфлашдан қайтардилар” – дейилган(Имом Довуд ривояти).
Кишилик тарихи жараёнида инсоният бошига кўплаб мусибат ва офатлар ёғилган. Аммо, гиёҳвандлик балоси мислсиз бўлиб, унга қарши курашиш халқаро муаммо даражасига кўтарилди.
Аллома ибн Хожар Ал-Маккийнинг «Фатвои кабир» ида айтилишича “Гиёҳвандликмоддаларини истеъмол килишда бир канча диний ва дунёвий зарарлар мавжуд. У инсон тафаккурини ва хотирасини сусайтиради, бош, юрак, ўпка хасталикларини юзага келтиради, Ибодатдан йироқлаштиради, шарму ҳаёни кетказади кўзни хиралаштиради ва тишларни тўкиб юборади” дейилган.
Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Моида сураси 88-оятида “Аллоҳ сизларга ризк қилиб берган нарсаларнинг ҳалол ва покларини тановул қилингиз ва ўзларингиз иймон келтирган Аллоҳдан қўрқингиз” (Қуръони карим маънолари таржимаси. А. Мансуров)деб марҳамат қилган.


ЎМИ Сурхондарё вилоят вакилининг
хотин-кизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: Х.Қосимова
скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State