TOP 10
Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!
799 Bender
Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!

Рамазон ҳайити жуда улуғ байрам бўлиб, дунёдаги миллионлаб мусулмонлар қатори юртимиз мўмин-мусулмонлари ҳам катта шодиёна, хурсандчилик ва кўтаринки руҳда ўтказадиган айём бўлиб, тутган рўзаларимиз қабул бўладиган Аллоҳнинг раҳмати ва фазли ер юзига ёғиладиган кундир. Рамазон ҳайити байрамида хурсанчилик, саховат ва ахлоқу одобларимизни ҳар қачонгидан кўра кучайтиришимиз лозим. Аллоҳ таоло ўзининг каломи шарифида шундай дейди: яъни: Айтинг: “Аллоҳнинг фазли ва раҳмати билан, бас, (албатта), шулар сабабли (мўминлар) шодлансинлар! У тўплаган нарса (бойлик) ларидан яхшироқдир” дейилган. (Юнус сураси 58-оят).
Азиз Воҳадошлар! Бу йилги Рамазон ҳайитимиз яна шуниси билан файзли ва шукуҳли бўлаяптики, у жонажон Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллигини кенг нишонлашимиз арафасида ўтаяпти. Бунинг чуқур рамзий маъноси бор. Яъни мустақиллик бўлмаганида эди ҳайит намозларимизни эмин-эркин, оммавий шодиёна қилиб ўтказа олмас эдик. Аллоҳнинг инояти ила мусулмонларга диний эркинлик таъминланиб, ибодатларни тинч ва осойишта ўтказиш имконияти яратиб берилди. Диний қадриятларимиз ўзимизга қайтарилди. Ҳар йили Рамазон ва Қурбон ҳайити кунлари умумхалқ байрами сифатида дам олиш кунига айланди. Кекса отахон ва онахонларимизнинг холис дуолари билан жамиятимиз мустаҳкам бўлмоқда. Юртимиз тинч одамлар ўртасида меҳр-муҳаббат, оқибат ва одамгарчилик фазилатлари кучаймоқда.
Бу йилги муборак Рамазон ҳайитини мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016-йил 1-июль куни қарорлари чиқди. Қарорда Рамазон ҳайитининг 1-куни 06-июль Чоршанба кунига тўғри келганлигини эътиборга олиб, 06-июль дам олиш куни деб белгиланди. Рамазон ҳайити мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонланишлиги борасида ҳукуматимиз томонидан кенг шароитлар яратиб берилмоқда.
Шунингдек, муқаддас динимиз арконларини эъзозлаш, бугунги тинч ва осуда ҳаётимизнинг қадрига етиш, одамларни ўзаро яхшилик қилишликка аҳл ва ҳамжиҳат бўлиб яшашликка даъват қилишлик билан бирга ушбу қутлуғ байрам кунларида эҳтиёжманд кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оилалар ва маҳаллаларда меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш ҳамда Рамазон ҳайитини жойларда тартибли ва юқори даражада халқимизнинг миллий қадриятларига мос равишда ўтказиш учун барча чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, масжид имом-хатиблари орқали воҳадошларимизга етказилди.
Ҳурматли Воҳадошлар! Муборак Рамазон ҳайит намози Вилоятимиз расмий жомеъ масжидларида 2016-йил Чоршанба куни соат 05:30 да ўқилишлиги режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Сурхондарё вилоят вакили: Э. Рустамов
скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State