TOP 10
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
732 Bender
Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори


Муборак Рамазон ҳайитининг маънавий ҳаётимизда эзгулик, шукроналик, меҳр-оқибат каби олижаноб қадриятларни қарор топтиришдаги ўрни ва аҳамиятини инобатга олиб, миллий-диний анъаналаримизни асраб-авайлаш ва улуғлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рўза ҳайитини дам олиш куни деб эълон қилиш тўғрисида”ги 1992-йил 27-мартдаги ПФ-368-сон Фармонига мувофиқ:
1. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2016-йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 6-июль чоршанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини эътиборга олиб, 2016 йил 6 июль дам олиш куни деб белгилансин ва мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонлансин.
2. Республика “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармалари ва бошқа мутасадди идоралар, жамоат ташкилотлари Рамазон ҳайитини жойларда тартибли ва юқори даражада, халқимизнинг миллий қадриятларига мос равишда ўтказиш учун тегишли тадбирларни амалга оширсин.
3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Рамазон ҳайитини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов Тошкент шаҳри, 2016-йил 1-июль
скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State