TOP 10
Маънавий таҳдидлар
921 Bender
Маънавий таҳдидлар

Аҳоли айниқса ёшларимиз қалби ва онгига таъсир кўрсатаётган маънавий таҳдидлар, уларнинг мазмун-моҳияти, етказадиган зарари ва келтириши мумкин бўлган оқибатлари
1. “Оммавий маданият” - Бизга четдан кириб келаётган, маънавиятимиз, маданиятимиз, шарқона қадриятларимизга мутлақо ёт бўлган, маънавий ва ахлоқий тубан иллатларни ўз ичига олган иллатлар йиғиндисидир. “Оммавий маданият” деган ниқоб остида ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик, индивидуализм, эгоцентризм (ахлоқсизлик, худбинликнинг бир кўриниши бўлиб, фақат ўзини, ўз манфаатларини ўйлаб яшаш, бошқа ҳеч нарсани тан олмасликни билдиради) ғояларини тарқатиш, керак бўлса, шунинг ҳисобидан бойлик орттириш, бошқа халқларнинг неча минг йиллик анъана ва қадриятлари, турмуш тарзини маънавий негизларига беписандлик, уларни қўпоришга қаратилган хатарли таҳдидлардир.
Унинг оқибатлари - “Оммавий маданият” одамларнинг дидини юксалтиришга, миллий ва жаҳон санъатининг мумтоз асарларини тушунишга эмас балки бу борадаги маданиятимизни сийқалаштиришга сабаб бўлади. Оммавий маданият бебаҳо миллий маънавий бойлигимиз Ўзбекистонликларга хос юксак бадиий дидни ўртамиёна, оммабоп, “бизга шу ҳам бўлаверади”, дейдиган даражагача тушириб, пасайтириб юбориши мумкин.
Бундай ҳаракатларнинг тарафдорлари “дўст” “миллатдош” “ватандош” “диндош” бўлиб кўриниш мақсадида ўз ғояларини амалга оширишга уринмоқдалар. Натижада миллий қадриятларимизга зид бўлган турли хил қарашлар аҳоли, айниқса, ёшлар онгини эгаллашга эришилмоқда.
2. Ахлоқсизлик фалсафаси фаҳш зўравонлик тарғиботи - Эгоцентризм (ахлоқсизлик, худбинликнинг бир кўриниши бўлиб, фақат ўзини, ўз манфаатларини ўйлаб яшаш, бошқа ҳеч нарсани тан олмасликни билдиради) унда аёлдаги оналик бахти, инсонийлик мадҳ этилмайди. Унинг журнал, “кўпик опералар”, прайм тайм телекўрсатувларида аёлларнинг ишқий романлари, ёш жувоннинг мустақиллиги (ёлғизлиги) мадҳ этилади.
Барча динлар, миллий маданиятлар ўсмир қизларга “Ўзингни бокира тут. Асра”, деб таъкидлайди. Бу ерда эса “Контрацептивдан фойдалан. Партнерингни ҳадеб алмаштираверма. Хўпми!”, деб насиҳат қилади.
Етказадиган зарари - бу иллат жаҳолат ва ақидапарастликдан асло қолишмайди. Ҳозирги вақтда ахлоқсизликни маданият деб билиш ва аксинча, асл маънавий қадриятларни менсимасдан, эскилик сарқити деб қараш билан боғлиқ ҳолатлар бугунги тараққиётга, инсон ҳаёти, оила муқаддаслиги ва ёшлар тарбиясига катта хавф солмоқда ва бутун жаҳонда бало-қазодек тарқалиб бораётган хавфли хуруждир. Жорий йил мамлакатимизда “Соғлом она ва бола” давлат дастури қабул қилинди. Мазкур ҳолат эса нафақат аёллар балки уларнинг фарзандларини ҳам, ҳам маънан, ҳам жисман ва ҳам руҳан носоғлом бўлишига сабаб бўлиб, жамият тараққиётининг илдизига болта уришга боис бўлади.
3. Лоқайдлик ва бефарқлик - Маънавий қашшоқлик, ахлоқсизликни келтириб чиқарувчи иллат лоқайдлик, бефарқлик. Улар айнан бир хил бўлмасада бир-бирини тўлдирувчи тушунчалардир. Лоқайдликнинг ижтимоий илдизи нимадан иборат? ЛО – ҚАЙД, яъни қайд этмаслик, эътибор бермаслик, дахлдорликни ҳис этмаслик. Бефарқлик эса “Менга нима” деб, ўзини четга олиш – бугунги кунда халқимиз орасида энг кенг таркалган ижтимоий иллатлар бўлса эҳтимол. Ташқи ғоявий таъсир ички маънавий лоқайдлик, заифлик бор жойда илдиз отади. Бефарқлик авомни тарбиялайди ва атрофга ҳам шу нуқтаи-назарда муносабатда бўлади. Фаъолликнинг кушандаси. Инсонда дидсизлик саёзлик билан чиқишадиган ҳолат. Ўзига юксак талаб қўя олмаслик, руҳан тушкунлик ва ҳафсаласизлик.
Унинг оқибатлари - лоқайдлик, бефарқлик хафсаласизликка сабаб бўлади. Ўз тақдирини ўзгартиришга, курашишга куч тополмаслик. Бефарқ одам бошқалар иродасига тез бўйсунади. Бу ҳол улардан турли мақсадларда фойдаланиш, салбий томонга етаклаш имконини беради.
“Барчамизга аён бўлиши керакки, қаердаки бепарволик ва лоқайдлик ҳукм сурса, энг долзарб масалалар ўзи бўларчиликка ташлаб қўйилса, ўша ерда маънавият энг ожиз ва заиф нуқтага айланади. Ва аксинча –қаерда ҳушёрлик ва жонкуярлик, юксак ақл-идрок ва тафаккур ҳукмрон бўлса, ўша ерда маънавият қудратли бўлади”. (И. А. Каримов. “Юксак маънавият енгилмас куч” 116 бет).

Сариосиё тумани “Хожа Алоуддин Аттор” жомеъ масжиди имом хатиби:
Фазлиддин Кароматуллоҳ манбалар асосида тайёрлади.




скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State