TOP 10
Халқимизга хос урф-одат
858 Bender
Халқимизга хос урф-одат

Халқимизга хос урф-одат

Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ навқирон авлодни жисмонан соғлом, маънан етук, интеллектуал салоҳиятли шахслар қилиб тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилаётир. Зеро, бу каби эзгу ишлар дунё илм бешигини тебратган, муҳаддислар султони дея умумжаҳон тан олган буюк муҳаддис Имом Бухорий ҳазратлари, ғазал мулкининг султони Алишер Навоий, адолатни қарор топтириш йўлида бутун умрини, куч-қудратини сафарбар этган Амир Темур сингари алломаларимизнинг ҳаёт йўлларидан сабоқ ўлароқ амалга оширилмоқда.
Юртимизда минг йиллар давомида ўзаро меҳр-оқибат, аҳиллик ва тотувлик, кам таъминланган, эҳтиёжманд кишилар ҳолидан хабар олиш, тўй-томоша, ҳашар ва маъракаларни кўпчилик билан бамаслаҳат ўтказиш, яхши кунда ҳам, ёмон кунда ҳам елкадош бўлишдек халқимизга хос урф-одат ва анъаналар шаклланган ҳамда ривожланиб келган.
Ана шундай эзгу ишларни амалга ошириш ниятида Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани ҳокимияти ҳамда “Шоҳ Машраб” жомеъ масжиди ходимлари ташаббуслари билан 16 нафар кам таъминланган хонадон фарзандларининг хатна тўйлари ўтказиб берилди ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Кам таъминланган хонадон соҳибу-соҳибалари ҳамда уларнинг қариндошлари ҳукумат раҳбариятига ҳамда мазкур тадбир ташкилотчиларига ўз миннатдорчиликларини изҳор қилиб, юзу-кўзларидан хурсандчилик кайфияти балқиб турди.

Халқимизга хос урф-одат



Қумқўрғон тумани бош имом хатиби: Қ. Бойсариев
скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State