TOP 10
“Йил Имоми-2016” кўрик танлови иккинчи (вилоят) босқичи бўлиб ўтди
900 Bender
Жорий йилнинг 26-июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилоят вакиллик идорасида “Йил Имоми-2016” кўрик танлови биринчи босқич ғолиблари ва шаҳар ва туман бош имом-хатибларининг иштирокида иккинчи (вилоят) босқичи бўлиб ўтди.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2016-йил 15-апрельдаги 01А/19-сонли буйруғи ва низоми асосида ташкил этилган танловда ЎМИ Вилоят вакили Э. Рустамов, Вилоят ҳокимлигининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича мажмуа котибият мудири С. Саломов, вакиллик масъул котиби М. Азимов, Сариосиё туман бош имом-хатиби М. Бадалбоев ҳамда Термиз туман бош имом-хатиби Р. Абдуллаевлар ҳакамлар ҳийъати аъзоси сифатида қатнашиб, иштирокчиларни муносиб баҳолаб бордилар.
Танлов низомига мувофиқ, биринчи босқич ғолибларининг Илмий изланишлари, ОАВ да чиқишлари, ўзи фаолият юритаётган жомеъ масжидда амалга оширган ободонлаштириш ишлари, кенг жамоатчиликка намуна ва манзур бўладиган жиҳатлари, Жума марузаларидан электрон намуналар, турли ташкилотлардан олган тақдирланишларнинг мавжудлиги, диний манбалар; (Қуръони карим, Ҳадис, Тафсир, Фиқҳ, Ақоид каби) ҳамда ДЭО га оид ва сиёсий дунёқараши каби жиҳатлари ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилди ва билет (ҳар бир билетда тўртта савол) асосида ўзларининг фаолиятлари давомида учрайдиган фиқҳий саволларга жавоблари ҳамда 5 та тезкор саволга тезкор жавоб бериш каби синовлардан ўтказилди ҳамда ҳакамлар томонидан холисона баҳоланди. Танлов ҳар томонлама юқори савияда ўтказилди ва якуний натижалар қайдномасига кўра:
Қизириқ тумани “Такия ота” жомеъ масжиди имом-хатиби: Чоршанбиев Холмурод Янгибоевич 365 балл тўплаб, учинчи ўринни қўлга киритди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилоят вакиллигининг мақтов ёрлиғи ва тефаль совғаси билан тақдирланди.
Танловда 400 балл тўплаган Сариосиё тумани “Мавлоно Абдулҳай” жомеъ масжиди имом-хатиби: Муҳаммадиев Сайфиддин Шоҳайдарович иккинчи ўрин соҳиби деб топилди ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилоят вакиллигининг мақтов ёрлиғи ва совуткич (винтелятор) совғаси билан тақдирланди.
Танлов натижаларига кўра Денов тумани “Домла Афанди” жомеъ масжиди имом-хатиби: Мирзаев Чори Қобилович 411 балл тўплаб биринчи ўринни қўлга киритди. Ғолиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилоят вакиллигининг мақтов ёрлиғи ва электропечь (духовка) совғаси билан тақдирланди.
Қолган барча иштирокчилар ҳам эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
Имом-хатиб ва имом-ноиблари ўртасида жорий йилда ўтказилган йил имом кўрик танловининг биринчи ва иккинчи босқичлари ҳар йилгидан кўра юқори савияда ташкил этилгани ва иштирокчиларнинг илмий-савияси сезиларли даражада юксалгани кўзга ташланди.
Танлов якунида ЎМИ Сурхондарё вилоят вакили Э. Рустамов танлов натижалари тўғрисида тўхталиб бундан кейин ҳам имом-хатиблар ўз устларида ишлашлари ва доимий равишда изланишда бўлиб, янгиликлардан бохабар ҳолда фаолият юритишлари лозимлиги ҳақида тавсиялар бериб ўтди.
Вилоят ҳокимлигининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича мажмуа котибият мудири С. Саломов сўзга чиқиб бу йилги “йил имом-2016” кўрик танлови аввалгилардан кўра тубдан фарқ қилганлиги ва унинг ижобий кўринишга эга бўлиб бораётгани, имом-хатибларнинг ҳар томонлама савиялари яхшилангани тўғрисида ўзининг фикр-мулоҳазаларини билдириб, керакли тавсиялар берди.
Тадбир якунида юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ҳамда динимиз равнақи йўлида хизмат қилаётган барча имом-хатибларнинг ҳаққига дуои-хайрлар қилинди.

Сурхондарё вилоят вакиллиги матбуот хизмати


“Йил Имоми-2016”  кўрик танлови иккинчи (вилоят) босқичи бўлиб ўтди
“Йил Имоми-2016”  кўрик танлови иккинчи (вилоят) босқичи бўлиб ўтди
“Йил Имоми-2016”  кўрик танлови иккинчи (вилоят) босқичи бўлиб ўтди
“Йил Имоми-2016”  кўрик танлови иккинчи (вилоят) босқичи бўлиб ўтди
“Йил Имоми-2016”  кўрик танлови иккинчи (вилоят) босқичи бўлиб ўтди
“Йил Имоми-2016”  кўрик танлови иккинчи (вилоят) босқичи бўлиб ўтди
“Йил Имоми-2016”  кўрик танлови иккинчи (вилоят) босқичи бўлиб ўтди
“Йил Имоми-2016”  кўрик танлови иккинчи (вилоят) босқичи бўлиб ўтди
скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State