TOP 10
Воҳамизда янги масжид очилди
1005 Bender
Воҳамизда янги масжид очилди

Сурхондарё вилояти Узун тумани “Боботоғ” қишлоқ фуқаролар йиғини “Оқмасжид” маҳалласи “Ойбулоқ” қишлоғи ҳудудида жойлашган 2016-йил 30-июль куни Вилоят Адлия бошқармаси томонидан рўйхатдан ўтказилиб, 101-сонли гувоҳнома берилган янги “Оқмасжид” жомеъ масжиди 29-июль жума куни очилди.
Мазкур масжид очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво бўлим бошлиғи Абдулҳамид Турсунов ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилоят вакили Эргашали Рустамов ва бошқа бир қанча имом-хатиблар ташриф буюрдилар.
Истиқлол шарофати билан жаннатмакон диёримизда диний ва миллий қадриятларимиз қайта тикланди. Юртимиз мусулмонларининг асрий орзу-умидлари рўёбга чиқди. Масжидлар сони эса эҳтиёжларимизга яраша кўпайтирилди. Вилоятимизда 97 та расмий жомеъ масжид фаолият кўрсатиб келаётган бўлса уларнинг сони 98 тага етди.
Муҳтарам юртбошимиз таъкидлаганларидек; “Албатта, биз она заминимиз бағридаги ҳар бир моддий ва маънавий мерос намунасини кўз қорачиғидек асраб – авайлаш, қайта тиклаш ва таъмирлаш бўйича қилаётган бу ишларимизни кимгадир намойиш қилиш, кўз-кўз этиш учун эмас, аксинча, келажагимизни ўйлаб, онгимиз ва қалбимиз даъвати билан амалга оширмоқдамиз. Токи эртага бизнинг ўрнимизга келадиган, биз бошлаган олижаноб ишларни муносиб давом эттиришга қодир бўлган ёшларимиз ана шу бебаҳо маънавий бойликдан баҳраманд бўлсин...”. Ислом Каримов.
Шуни рўйи-рост таъкидлаш мумкинки, халқимизнинг орзу-умидлари ушалган шундай кунларга осонликча етиб келингани йўқ. Неча йиллар мобайнида халқимиз диний эътиқодидан, қадриятларидан мосуво бўлди. Ҳақ-ҳуқуқлари топталди. Аллоҳга беҳисоб шукроналар бўлсин, мустақилликка эришиб, миллий ва диний қадриятларимиз ўзимизга қайтди. Энг асосийси, мусулмонларимиз ибодатларини эмин-эркин адо қиладиган бўлдилар. Кўплаб масжидлар янгидан очилди. Ватандошларимиз ҳаж ва умра қилиш имконияларига эга бўлишди.
Бугун юртимиз мустақиллигининг 25 йиллик байрамини кўнглимизда сурур билан катта шодиёналар остида кутиб олиш тараддудида турибмиз.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Кимки Аллоҳ таолонинг розилигини истаб бир масжид бино қилса Аллоҳ таоло у киши учун жаннатда бир уй бино қилур” (Имом Термизий ривояти).
Термизийлар юртида янги “Оқмасжид” жомеъ масжидининг очилиши ва уни фойдаланишга топширилишлиги, шунингдек, мустақилликнинг 25 йиллик тантанали шодиёнаси арафасида нафақат ўша ерлик фуқароларга балки воҳамиз аҳолиси учун муносиб тўёна бўлди.

Воҳамизда янги масжид очилди

Воҳамизда янги масжид очилди

Воҳамизда янги масжид очилди

Воҳамизда янги масжид очилди

Воҳамизда янги масжид очилди


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Сурхондарё вилоят вакили: Э. Рустамов
скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State