TOP 10
Сурхондарёда “Дунё Уламолари мурожаати” номли китоб тақдимоти
952 Bender
Сурхондарёда “Дунё Уламолари мурожаати” номли китоб тақдимоти

Сурхондарёда “Дунё Уламолари мурожаати” номли китоб тақдимоти

Сурхондарёда “Дунё Уламолари мурожаати” номли китоб тақдимоти

Жорий йилнинг 06-августь куни Сурхондарё вилоят ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги ташаббуси билан “Дунё Уламолари мурожаати” номли китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Тақдимотда Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакили Э. Рустамов, Вилоят ҳоким ўринбосари Ў. Қобилов, Термиз Давлат Университети тарих фанлари номзоди, доцент Т. Пардаев, имом-хатиб ва уларнинг ноиблари, отинойилар, ҳамда жамоат ташкилот раҳбарлари ва мутахассислар иштирок этди.
Тақдимот тадбирини Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакили Э. Рустамов очиб бериб, иштирокчиларни аввало юртимиз мустақиллигининг 25 йиллиги билан самимий муборакбод этди. Шундан сўнг “Дунё уламолари мурожаати” китоби ҳақида тўхталиб, мазкур янги нашрнинг аҳамияти, бугунги дунёда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларнинг мазмун-моҳияти, тақдимот китобининг муаллифлари ҳақида батафсил тўхталиб ўтди. Китобда дунё уламолари томонидан ислом динининг мусаффолигини сақлаш, турли туман туҳматлардан, динимизга мутлақо алоқаси бўлмаган гап сўзлардан ҳимоя қилиш мақсадида келтирилган маърузалардан намуналар ўрин олганини таъкидлаб ўтди.
Сўнг вилоят ҳоким ўринбосари Ў. П. Қобилов сўзга чиқиб, истиқлол йилларида диний соҳада эътибор қаратилган улкан имкониятлар ҳақида батафсил тўхталди. Бу имкониятларга аввало мустақиллик ва тинчлик ортидан эришилаётганини таъкидлаб, бугун дунёнинг кўплаб минтақаларида давом этаётган нотинчликлар бегуноҳ инсонларнинг умрига зомин бўлаётганини афсус билан эслаб ўтди. Бу манфур ишларнинг ортида турган кучларнинг фитнасидан ҳамюртларимизни доимо огоҳ этиш, уларнинг бузуқ ғояларига ота-боболаримиздан қолган маънавий мерослар орқали раддиялар бериш, ёшларнинг бундай тузоқларга тушиб қолишининг олдини олиш имом-хатибларнинг бирламчи вазифаси ва бурчи эканлигига алоҳида тўхталиб, китобнинг муҳимлиги, дунё уламоларининг билдирган фикр-мулоҳазаларидан мисоллар келтириб, ушбу китобнинг нашр этилиб, оммага етказилганлигига юксак баҳо берди.
Тақдимот китоби хусусида Термиз Давлат Университети тарих фанлари номзоди, доцент Т. Пардаев сўзга чиқиб муқаддас динимиз инсонларни зиёга, маърифатга чақирадиган улуғ дин деди. Мен бу китобдан жуда кўп манфаатлар олдим деб, тарихга назар ташлади. Хусусан биз кимларнинг аводларимиз дея Имом Бухорий, Имом Термизий ҳамда Имом Мотуридийларнинг қолдирган бой маънавий мерослари ҳақида тўхталди.
Тақдимот сўнгида йиғилиш иштирокчилари ҳам сўзга чиқиб, мазкур тақдимотнинг ташкиллаштирган вилоят ҳокимлиги ва вакиллик раҳбарларига ўзларининг чуқур миннатдорчиликларини билдиришди.
Тақдимот сўнгида вилоят вакили Э. Рустамов яна бир бор имон эътиқодли, ақлу идрокли, илму ҳикматга иштиёқли халқимизни огоҳлик ва ҳушёрликка чақирган ҳолда Парвардигори оламдан юртимиз тинчлигини, бутун дунё осойишталигини янада мустаҳкамлаб, беҳуда жангу жадалларга барҳам беришни илтижо қилиб дуои хайрлар қилди.

Сурхондарёда “Дунё Уламолари мурожаати” номли китоб тақдимоти
Сурхондарёда “Дунё Уламолари мурожаати” номли китоб тақдимоти
Сурхондарёда “Дунё Уламолари мурожаати” номли китоб тақдимоти
Сурхондарёда “Дунё Уламолари мурожаати” номли китоб тақдимоти


Сурхондарё вилоят вакилиги матбуот хизмати
скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State