TOP 10
Кўнгиллар қувончга тўлди
796 Bender
Кўнгиллар қувончга тўлди

Кўнгиллар қувончга тўлди

Ўзбекистон Республикасининг 25 йиллиги муносабати билан “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним” шиори остида 11-14-августь кунлари Сурхондарё вилоятининг барча туман ҳудудларида тарғибот-ташвиқот тадбирлари бўлиб ўтди.

Кўнгиллар қувончга тўлди

Дин ишлари бўйича қўмита ташаббуси билан ташкил этилган мазкур тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти вакили Э. Рустамов, Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходимлари Султонов Зулҳайдар ҳамда Соипов Беҳзод, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари Хамроқулов Жалолиддин, Исмоилов Одил ва Маърупов Илҳом, Тошкент ислом институти ректори Ғофуров Уйғун, “Маҳалла зиёси” илмий-амалий маркази катта илмий ходими Йўлчиева Гулнора, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази мутахассиси Даминов Эргаш, Тошкент ислом институти проректори Мелиқўзиев Жаҳонгир, Республика маънавият тарғибот маркази жамоатчи тарғиботчиси Бекмирзаев Илхомжон ҳамда Тангриқулов Жалил, Тошкент ислом университети Исломшунослик илмий-тадқиқот маркази ходими Шермухаммедов Комилжон, Тошкент ислом университети малака ошириш факультети декани Нажмиддинов Жасур, “Маҳалла зиёси” илмий-амалий маркази раҳбари Юнусов Баходир, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Турматов Хайрулла ва маҳаллий ҳокимлик вакиллари аҳоли билан учрашиб, Мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар, ҳушёрлик ва огоҳлик давр талаби, ёшлар ўртасида ватанпарварлик, диний бағрикенглик ҳамда миллий қадриятларга содиқлик руҳини мустаҳкамлаш каби мавзуларда маърузалар қилдилар.

Кўнгиллар қувончга тўлди

Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, бу тадбирлар тарғибот гуруҳи аъзоларида ҳам катта таъсурот қолдирди. Сабаби вилоятимизнинг қайси ҳудудига бормайлик ҳудуд аҳолисининг байрамона кайфиятда эканлиги, кўзларида қувонч яшнаб турганлиги маҳаллаларидаги бўлаётган ижобий ўзгаришлар бу ҳақда тўлиб-тошиб гапиришлари қалбларни қувончга тўлдирди.

Кўнгиллар қувончга тўлди

Шу билан бирга кўпни кўрган оқсоқол, фидоий кишиларни ўз ихтиёрлари билан сўз олиб, юртимизда бўлаётган кўзни қувонтирувчи янгиликлар, мустақиллик йилларида асрларга татигулик ишлар амалга оширилганлигини тўлқинланиб гапириб бердилар. Уларнинг бу сўзларини эшитган ҳар бир киши бугунги кунига шукрона билан яшаш ҳисси қалбида жўш уради ҳамда қалби шодликка тўлади. Ана шундай байрамона кайфиятда бугунги кунидан розилик ҳисси билан яшаётган аҳолининг кўнгиллари қанчалик сурурга тўла эканини кўриб беҳад қувонасиз.
Тадбир сўнгида маданият ходимлари томонидан она юрт мадҳи куйланиб маданий ҳордиқ чиқарилди.


Сурхондарё вилоят вакиллиги котибияти
скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State