TOP 10
Юртимиз мустақиллиги абадий бўлсин!
765 Bender
Юртимиз мустақиллиги абадий бўлсин!


Шу кунларда халқимиз Ватанимизнинг кўп асрлик шонли тарихида мутлақо янги давлат, янги жамият барпо этиш йўлини очиб берган буюк тарихий воқеа - Ўзбе¬кистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллигини муносиб кутиб олиш ва тантанали равищда нишонлаш учун ҳар томонлама қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Юртимиз мустақилликка эришганига ҳам 25 йил бўлди. Истиқлолимизнинг чорак асрлик байрамига тайёргарлик кўриш ва нишонлаш "Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!" деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастури асосида амалга оширилади. Бутун мамлакатимизда бўлгани сингари ижтимоий-маданий соҳаларда, аҳоли турмуш тарзини юксалтириш борасида қувончли ютуқларга эришаётган вилоятимизда ҳам катта байрамга тайёргарлик тадбирлари муваффақиятли бошлаб юборилди.
Зотан, бутун воҳамизнинг қайси гўшасида бўлманг, эзгу ният йўлидаги улуғвор ишларнинг шоҳиди бўласиз. Озод юртга байрамлар ярашади дейди доно халқимиз. "Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо Ўзбекистоним!" Булар оддий сўзлар эмас. Юракнинг энг қат-қатидан сизилиб чиққан эҳтиромона лутфлар йиғиндисидир. Ўзбекистонда яшаётган ҳар бир юртдошимиз ўтган йигирма беш йилни ғypyp ва фахрларга тўла, ҳаётимизнинг мазмунли онларига бой йиллар деб билади. Мустақиллик йиллари чиндан ҳам юртимиз тарихида ўта масъулиятли ва шарафли даврни ташкил этади. Айтиш жоизки, ўтган чорак асрнинг ҳар бир йилида асрларга татигулик улкан ишлар, беқиёс ислоҳотлар амалга оширилди. Юртбошимиз Ўзбекистоннинг тараққиёт йўлини аввал-бошданоқ тўғри ва пухта белгилаб берганини такрор-такрор эътироф этишимиз керак. Ҳақиқатдан ҳам ҳар биримиз ўзимизга биз кеча ким эдигу бугун ким бўлдик деган саволни бериб, кечаги ҳаётимизни бугунгиси билан қиёсласак, содир бўлаётган туб ўзгаришлар кўз олдимизда яққол намоён бўлади. Мустақиллигимизнинг шарофати билан эътиқод қилувчиларнинг эҳтиёжлари эътиборга олиниб, масжид ва мадрасалар сони кўпайтирилди. Шўро замонида ёшларнинг диний таълим олиши учун бирорта ҳам махсус ўқув юрти – мадраса йўқ эди. Бугун вилоятимизда 98 та расмий жомеъ масжидлар фаолият юритмоқда. Бу рақамни собиқ шўро даври – истиқлолгача бўлган вақтга қиёсласак, нисбат бир неча карра ошганига гувоҳ бўламиз. Авваллари бармоқ билан санарли кишилар ҳаж ва умра зиёратларига боришарди. Ҳозирда ҳар йили хукуматимиз яратиб берган шарт-шароитлар туфайли юзлаб фуқароларимиз ҳаж ибодатини тўла-тўкис адо этишяпти.
Муқаддас ва азиз юртимизда тўйлар тўйларга улансин, доимо осмонимиз мусаффо, юртимиз тинч ва турмушимиз бунданда фаровон бўлсин.



Олтинсой туман “Рахмонберди хожи”
жомеъ масжиди имом хатиби: З.Абсаломов

скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State