Мана бир неча йилдирки, жонажон юртимиздан ҳар йили минглаб юртдошларимиз Ҳаж ва Умра зиёратларини адо этиб келмоқдалар. Ҳукуматимиз ҳамда мутасадди ташкилотлар томонидан йилдан-йилга зиёратчиларимиз хотиржам ва бемалол ибодат қилишлари учун чиройли шарт-шароитлар қилиб берилмоқда.
Бу йилги ҳаж мавсумига ҳам тайёргарлик бошлаб юборилган.
Аввало зиёратчи хотиржам, ибодатларини чиройли ва мукаммал адо этиши учун унга сифатли, тоза, озода истиқомат жой и ва етарли шарт-шароитлар керак бўлади.
Макка шаҳрининг “Азизия” даҳасидаги кўркам бино пештоқига 16 метр узунликдаги давлатимизнинг байроғини кўрсангиз дилингиз яйрайди. 23 қаватли ҳашаматли “Аброж ал-Ҳидоя” меҳмонхонаси улканлигидан Макка шаҳрининг узоқ-узоқлари кўриниб туради. Тепасига қарасангиз, дўппингиз ерга тушади.