TOP 10
ЗИЁРАТЧИЛАРИМИЗ МАККА ШАҲРИГА ЙЎЛ ОЛДИ
765 Bender
ЗИЁРАТЧИЛАРИМИЗ МАККА ШАҲРИГА ЙЎЛ ОЛДИ

ЗИЁРАТЧИЛАРИМИЗ МАККА ШАҲРИГА ЙЎЛ ОЛДИ

Аввал хабар берилганидек, ўзбекистонлик умра зиёратчилари уч кун мобайнида Мадина шаҳрида бўлиб, Расулуллоҳ (с.а.в.) қабрларини зиёрат қилиш билан биргаликда, ислом тарихида ўз ўрнига эга бўлган қадамжоларни бориб кўрдилар. Жумладан “Қубо” ва “Қиблатайн” масжидлари, Уҳуд тоғи каби табаррук жойлар зиёратчиларимиз хотираларида узоқ вақт муҳрланиб қолиши муқаррар.

Мазкур ибодат ва зиёратлар ўзбекистонлик ишчи гуруҳлари ва ҳамкор ширкат вакиллари томонидан ташкил этилмоқда.

Мадинаи мунаввардаги уч кунлик зиёратдан сўнг фуқароларимиз, 18 февраль куни эрта тонгда умра ибодатини адо этиш учун Маккаи мукаррамага жўнаб кетдилар. Уларни Мадина шаҳридан ишчи гуруҳлари замонавий автобусларда кузатиб қўйдилар.

Зиёратчиларимиз Макка томон йўлга чиқар эканлар, кўзда ёш ила шундай кунларга етганлари учун шукроналар айтиб, бундай шароитларни ташкил этишга раҳнамолик қилган муҳтарам Президентимиз бошчилигидаги барча раҳбарлар ҳаққига ва Она – Ватанимиз фаровонлиги учун дуолар қилмоқдалар.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Халқаро алоқалар бўлими.

скачать dle 10.5фильмы бесплатно
Изохлар






K-mart Radio Shack IBM Caterpillar Valvoline Hars Rock Cafe Quaker State